Ўзбекистон ҳукуматининг мулозимларига мурожаат HD
Ўзбекистон ҳукуматининг мулозимларига мурожаат: Тегишли хулоса чиқариб олиш вақти келмадими?! “Озодлик” радиоси ўзбек хизмати сайти “ОзодНазар” эшиттиришида Ўзбекистондаги “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раиси Абдураҳмон Ташанов билан бўлган суҳбат эълон қилинди. Унда айтилишича, 5-май куни ҳуқуқ фаоли Зангиотадаги 22-сонли қамоқхонада жазо муддатини ўтаётган собиқ юқори лавозим эгалари билан бир неча дақиқа суҳбатлашган. Улар собиқ ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев (19 йилга озодликдан маҳрум қилинган), собиқ бош прокурор Рашид Қодиров (10 йил) ва собиқ МХХ раиси ўринбосари полковник Жавдат Шарифхўжаевлар (16 йил). Шунингдек, қамоқхонада И. Абдуллаев идишларга гул солаётганлиги, Р. Қодиров аёллар кўйлаги тикаётганлиги ҳам айтиб ўтилди. Бу шахслар Ўзбекистондаги золим Каримов режимига нафақат хизмат қилганлар, балки ушбу режим ташкилотчиларидан ҳисобланади. Бугун ўзлари ҳам ушбу режим қурбонига айланиб қолишди. Ҳукумат тепасига келган Ш. Мирзиёев Каримов даврида уларнинг ўзига нисбатан қилган душманликлари учун улардан интиқом олди. Шундай қилиб, улар ўзлари етиштирган зулм дарахтининг аччиқ меваларидан ўзлари ҳам тотиб кўришмоқда. Минглаб бегуноҳ мусулмонларни сохта айбловлар билан қамалишига алоқадор бўлган, уларнинг оилаларини пароканда қилган, зулм машинасини ишлаб туришини таъминлашда жонбозлик кўрсатган бу шахслар мана энди ўзлари ҳам ўша аҳволга тушиб туришибди. Бироқ уларнинг аҳволи Роббим Аллоҳ, дегани учун мазлумга айланган мусулмонларнинг аҳволидан кескин фарқ қилади. Чунки ана шу мусулмонлар ҳақ йўлда собит турганлари учун шундай зулмландилар, уларнинг шу амаллари учун Аллоҳдан ажр-савоб умидлари бор. Анави шахсларни-чи, уларнинг нимадан умиди бор? Ахир, ҳаётларининг катта қисмини мана шу золим режим учун садоқат билан хизмат қилишга сарфлаган бўлсалару, айнан шу режим уларнинг хизматларини деворга улоқтириб қамоққа ташлаган бўлса. Албатта, ботил ва зулм тарафда туриб ҳақ ва адолат аҳлига қарши курашган кимсанинг оқибати шундай бўлади. Умар ибн Абдул Азиз ўз ҳузурида ўтирган суҳбатошларига: “Айтингларчи, энг аҳмоқ одам ким?” ¬ деди. Улар: “Охиратини дунёси эвазига сотган киши” ¬ дедилар. Шунда Умар : “Сизларга ундан ҳам аҳмоқроқ кимлигини айтайми?” ¬ деган эди, улар: “Ҳа, албатта айтинг” ¬ дедилар. У: “Ундан ҳам аҳмоқроқ кимса охиратини бошқанинг дунёси эвазига сотган кишидир!!!” ¬ деди. Бу уларнинг шу дунёда олаётган жазоларидир. Охират азоби эса бундан-да шиддатлироқ ва аччиқроқдир. Бу дунё ва охиратдаги хорлик ва расволикдир. Шундай экан, бундан ибрат олмоқ даркор. Айниқса, ушбу бешафқат ва ботил тузумга хизмат қилаётганлар кўзларини очишлари лозим. Зеро, Аллоҳ Таоло уларга ибрат олишлари учун кўп бора “сабоқ” берди. Бас, агар ибрат олиб тегишли хулоса чиқариб олишмаса, зиён кўргувчилардан бўлиб қолишади. Аллоҳ Таоло айтади: – “Роббинг золим шаҳар-қишлоқларни ушлаганида, ана шундай ушлайди. Албатта, Унинг ушлаши аламли ва шиддатлидир”. (11:102) Эй Ўзбекистон ҳукуматининг Ислом ва мусулмонларга қарши олиб борётган сиёсатига хизмат қила