Ўзбекистон ҳукумати ўз чегараларини аниқлаш ва белгилаш ишларини олиб бормоқда HD
Ўзбекистон ҳукумати ўз чегараларини олиб ташлаш ўрнига аниқлаш ва белгилаш ишларини олиб бормоқда Янгилик: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси” лойиҳаси бўйича фармон чиқарди. Бу лойиҳадаги ҳужжатларда йилнинг биринчи чорагида қўшни республикалар билан чегараланган давлат чегараларини аниқлаш ва белгилаш, яъни чегараларни делимитация ва демаркация қилиш ишларини ишлаб чиқишни вазирликлар ва бошқармалар зиммасига юклаш режалаштирилмоқда. Унда Ўзбекистоннинг Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон билан давлатлараро чегараларидаги можароли ҳудудлар бўйича музокара жараёнини фаоллаштириш ва уни қонуний расмийлаштиришни тезлаштириш масалалари кўриб чиқилади. Изоҳ: И.Каримов бошқаруви даврининг сўнгги йилларида қўшни давлатлар билан чегараланган давлат чегаралари можаролари қуролли тўқнашувларгача етиб борди ва бу нарса Ўзбекистоннинг кундалик муаммосига айланган эди. И.Каримов Россия ёки Ғарбга бўйсуниш мувозанатини сақлаган ҳолда узоқ йиллар давомида Ўзбекистонни бошқаришга муваффақ бўлди. Чегара баҳонасида қўшниларига босим ўтказди. Амалдаги бугунги Ўрта Осиё республикалари ўртасидаги бу чегаралар ўтган асрнинг 20-30 йилларида пайдо бўлди. Бу ҳудудларни эгаллаган коммунистик режим миллатчилик ғоялари асосида тахминий чегаларни чизиб, уларни майда бўлакчаларга бўлиб ташлади. 90-йилларда СССРнинг қулаши натижасида эса шу чегаралар асосида Ўрта Осиёнинг 5та республикаси пайдо бўлди. Ва бу давлатлар ҳукуматининг ҳар бири катта давлатлар тимсолида ўз ҳомийсига эга бўлгач, ўз диёрларининг чегараларини аниқлашга киришдилар. Ўзбекистон бу республикаларнинг марказида жойлашган бўлиб, уларнинг барчаси билан чегарадош эди. И.Каримов бошқаруви даврида Россия Ўзбекистонда ўз таъсирини ушлаб туришга доим ҳаракат қилиб келди. Россия Каримов билан келиша олмагач, унга босим ўтказишини бошқа йўлини танлади. Бу икки давлат чегарасида жойлашган дарёлар можароси эди. Ўзбекистонда далаларни суғориш учун сув тақчиллиги муаммоси бор эди. Россия 2009 йилда Норин дарёси бўйида Қамбарота-1 ГЭСини қуриш ва ундан фойдаланиш тўғрисида ташаббус кўрсатиб, Қирғизистон билан шартнома имзолади. Шу тариқа қурилиш бошланди, лекин битмасдан тўхтади. Шунга ўхшаш воқеа Тожикистонда бўлган эди. Вахш дарёси бўйида Роғун ГЭСини қуриш собиқ Иттифоқ даврида бошланган бўлиб, сўнг вақтинча тўхтатилган эди. 2004 йилда яна Россия томонидан қурилиш қайтадан бошланди, вақти келиб яна тўхтатилди. И.Каримов Марказий Осиёдаги сув энергетикаси муаммоси “шу қадар чуқурлашиши мумкинки, бунинг натижасида нафақат жиддий қарама-қаршиликлар, балки уруш ҳам келиб чиқишини” бир неча бор таъкидлади. http://www.najot.info/ https://www.facebook.com/najot.info/ https://vk.com/id346445835 http://ok.ru/profile/569184336458
Похожие видео
Показать еще