МХХ зобити машинада одамни уриб, воқеа жойидан қочганликда гумонланмоқда HD

19.12.2016
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари қўмондонлиги зобити Ш.М (Тўлиқ исми-шарифи Озодликда мавжуд.тахр.) 11 декабрь куни автомобиль бошқариб Шовот тумани турғуни 39 яшар Эркин Абдуллаевни уриб юборгани ва ярадорга ëрдам кўрсатмай воқеа жойидан қочиб кетганликда гумон қилинмоқда. Хоразм вилояти ҳуқуқ-тартибот органларидаги Озодлик манбасининг маълум қилишича¸ воқеа юзасидан тергов бошланган. Машина уриб юборган яқинлари иддаосига кўра, МХХ зобитлари воқеани бости-бости қилишга уринишмоқда. Манба таъкидича¸ йўл-транспорт ходисаси оқибатида касалхонага тушган Эркин Абдуллаевнинг аҳволи стабиллигича қолмоқда. - Воқеа 11 декабр куни кечқурун 21дан 30 дақиқа ўтганда рўй берди.Воқеани ким содир қилгани аниқланди.Терговни Шовот туманидаги тажрибали терговчи Беҳзод Нурматов олиб бормоқда. Воқеа йўл-транспорт ҳодисаси дея малакаланди. Ўзбекистон жиноят кодексининг 111-моддаси яъни эҳтиётсизлик орқасида баданга шикаст етказиш¸ 117-модда яъни хавф остида қолдириш¸ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида шахсга ёрдам кўрсатмаслик ва 261-модда -маст ҳолдаги шахснинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиш моддалари бўйича суриштирув ишлари олиб бориляпти¸ дейди манба.

Похожие видео