Терговчи босими остида эксперт сохта хулоса берди. Терговдаги йигит ўз жонига қасд қилди

24.02.2020
Қашқадарё вилоят, Косон туман, Бешқўтон маҳалласида яшайдиган 35 яшар Абдураҳмон Отамуродов 17 февралда ҳашаротларга қарши сепиладиган заҳарли дори ичиб, ўз жонига қасд қилди. Касалхонада унинг ошқозони ювилиб, жони сақлаб қолинди. Абдураҳмон Отамуродовга кўра, ИИБ ходимлари уни қилмаган жиноятни бўйнига олдириш учун қийноққа солгани, экспертиза сохта хулоса бергани, "жабрланувчи" томоннинг ҳадеб пул талаб қилиши ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлган. Абдураҳмон Отамуродов маҳалладоши Насриддин Донаевни уриб, кўзини кўр қилганликда айбланмоқда, унинг устидан жиноят иши очилган. Аммо Абдураҳмон ва воқеа гувоҳлари бу айбловни кескин инкор этиб унга нисбатан жабрланувчи ва терговчи томонидан туҳмат уюштирилганини айтмоқда. Насриддин Донаевни экспертиза қилган врач терговчи босими билан сохта хулоса берганини тан олди. Косон тумани ИИБ терговчиси мазкур воқеа юзасидан тергов олиб борилаётганини айтди. Ўз жонига қасд Косон туманининг Бешқўтон маҳалласида яшайдиган Рашид Отамуродовнинг айтишича, комбайнчи бўлиб ишлайдиган 35 яшар ўғли Абдураҳмон Отамуродов унга нисбатан қилинган туҳмат ва ноқонуний очилган жиноят ишига чидай олмай, 17 февраль кечаси ўз жонига қасд қилган: - Ўғлим ноҳақликларга чидаёлмай канага қарши сепиладиган заҳарли дори ичиб қўйган. Кечаси соат бирларда келин дод-вой қилиб қолди. Юрагим тушиб кетди. Кейин духтурга олиб бордик. Ошқозонини ювиб, тозалашди. Бир ўлимдан қолди. Воқеа нимадан бошланган эди, гувоҳ нима дейди? Абдураҳмоннинг ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлган воқеа 2019 йилнинг 9 декабрида содир бўлган.

Похожие видео