РТдан ваъз: Президент қизлари "кайфует" HD

04.10.2019
Кечган ҳафтада ўқитувчи ва устозлар байрам қилди. Агар мендан устозинг ким дейишса ҳеч иккиланмай Маҳмудхўжа Беҳбудий деган бўлар эдим. Беҳбудий мен учун улуғ ўқитғувчи муаллимдир. Айнан у киши илк театрни саҳнага қўйди ва ўзи муфтий бўлишига қарамасдан театрда роль ўйнади. “Теётр нимадур? Жанобиға теётр ибратнамодур, теётр ваъзхонадур, теётр таъзир адабидир. Теётр ойинадурки, умумий ҳолларни анда мужассам ва намоён суратда кўзликлар кўруб, кар, қулоқсизлар эшитиб асарланур. Хулоса: теётр ваъз ва танбиҳ этувчи ҳамда зарарлик одат, урф ва таомилни, қабиҳ ва зарарини аён кўрсатгувчидур. Ҳеч кимни риоя қилмасдан тўғри сўйлагувчи ва очиқ ҳақиқатни билдиргувчидир”. Устоз Беҳбудийниг бу гаплари биз учун бир манифест ëки йўл кўрсатувчи компасдир. Беҳбудий - юзидан нур ëғган устозларнинг аввалида эди. Ўтмишдан бугунга қайтиб кечган ҳафта реаллигига боқиб Беҳбудий айтмоқчи зарарлик одат, урф ва таомилни, қабиҳ ва залолатни аëн кўрсатсак. Қамоқда фақат бегуноҳлар ўтиради деган гап миямизда формалашган. Бу тўғри эмас. Одам ўлдирган, қотил ва ўғрилар ҳам қамоқда ўтиради. Агар у президент куëви бўлмаса. Масалан Ўзбекистонлик қотил Сайдуллахон Аббосов қамоқдан қочиб кетганидан 3 йил ўтиб Қирғизистонда қўлга олинди. 1983 йилда туғилган Сайдуллахон Аббосов Қирғизистонда Бекпўлат Қўшоқов исми билан яшаган. 2010 йилда Тошкентда суд Аббосовни зўрлаш, қотиллик ва талончилик учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилганди. Аббосовни қирғиз милисалари қўлга олди. Чунки ўзбек милисалари пахтада. Фарғона вилоят ИИБ бошлиғининг 10 сентябр кунги фармойишига кўра, хар куни шаҳар ва туман ИИБ бошлиқлари 20 тадан ходим, жами 300 ходимни пахтага ажратиши ва улар пахта териши шартлиги белгиланди. Агар ходим бормаса, унда ўрнига 2 та мардикорни ўз пули ҳисобидан ëллаши шартлиги талаб қилинди. Милисалар норози. Манғитда ҳамма пахтага қувилди. Қиличбой, Қипчоқ ва Дўсимбийда ҳам. Куюккўпир, Тош ëп ва Ўрта қала овулларида одам зоти бўлса пахтага олиб чиқилди. Оқ олтин ва Тўлқин овулидагилар қаршилик кўрсатмоқчи бўлди, аммо бола пулини кесамиз дегандан кейин итимдай бўлиб пахтага чиқиб кетди. Консерваториядаги музикантлар пахтага қувилди. Пианино чаладиган бармоқлар дабдала бўлади. Наманганлик "ота" алимент тўламаслик учун 2 яшар боласини чўктириб ўлдирди. Наманганликларни эса бошқа муаммо тўлқинлантирмоқда. Наманган вилоятининг Мингбулоқ тумани “Қўриқобод” маҳалласига 17 яшар йигит “PAYNET” шаҳобчаси эшиги қулфини бузиб кириб, у ердан “Toshiba”, “Lenovo” ноутбуклари ва “Samsung” телефонинини ўмараëтганда қўлга тушди. Каттақўрғонлик 5 киши чўпонни уриб 5 қўйни ўмариб эски қизил жигулига ортиб қочишди. Ўғрилар қамоқда. Қўйлар қўрада. Адолат хурсанд бўлганидан сакраб-сакраб кетди Бу - Ўзбекистонда кечган хафтада юз берган воқеалар эди. Миллат далаларда эгилиб пахта териб турган бир пайтда Тошкентдаги маликалар ва сатанглар кўнгилхушлик қилишди. 1 октябрь куни Тошкентдаги Humo муз саройида россиялик ўртамиëна попса қўшиқчи Полина Гагарина концерт берди. Концертдан кейин пр

Похожие видео