Ўзбекистон: Бош прокуратуранинг кучи кимларга етади? - BBC Uzbek HD

21.11.2019
Ўзбекистон: Бош прокуратуранинг кучи кимларга етади? Тошкент шаҳар ҳокимининг журналистларга нисбатан қилган таҳдиди ҳуқуқий баҳосини олиб улгурмасдан яна бир журналист ўзига нисбатан босим бўлаётганини айтмоқда. Журналист Каримберди Тўрамуродга кўра, унга блогер ва журналистларни ўз ҳимоясига олганини таъкидлаган ва асосий вазифаси қонун устуворлигини таъминлаш бўлган Бош прокуратура таҳдид ва туҳмат қиляпти. Америкада истиқомат қилаётган журналист ва сиёсатчи Жаҳонгир Муҳаммад 14 ноябр куни #jmmaktublar рукни остида Хатирчидан ёзилган шикоят мактубни ўз саҳифасида чоп қилди. Унда Хатирчи туманидаги фуқаро хонадонига Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари девордан ошиб тушиб, “босқинчилик” қилгани айтилади. Каримберди Тўрамурод орадан қарийб 12 соат ўтганидан сўнг ушбу постни ўз саҳифасига кўчириб босди ва ўқувчиларига 6 та савол ташлаган. Бош прокуратура “Даракчи” газетаси орқали 20 ноябр куни ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида баёнот берди. Муносабатда фуқаронинг уйига бостириб кириш ҳолати рад этилган. Бош прокуратура жавобидаги эътирозга сабаб бўлаётган жиҳати постни биринчи бўлиб қўйган Америкадаги Жаҳонгир Муҳаммадга эмас, балки уни ўз саҳифасида кўчириб босган Самарқанддаги Каримберди Тўрамуродга раддия берилгани бўлмоқда.

Похожие видео

Показать еще