Ўзбекистон - Россия: Ўзбекистон фуқаролари таҳдидми? - BBC Uzbek
Россия Ички ишлар вазирлиги юқори мартабали вакилининг баён қилишича, Ўзбекистон ва Тожикистондан келганларга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Вазир муовини Игорь Зубовга кўра, ИШИД жангари гуруҳи номаълум вертолётларда ўз жангариларини оммавий равишда Покистондан Афғонистон шимолига ташламоқда. Унинг айтишича, худди шу боис ҳам, Россиядаги Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари алоҳида эътибор талаб қилади. Ўзбекистон ва Тожикистон энг катта сондаги фуқаролари Россияда меҳнат муҳожирлигида банд икки Марказий Осиё давлати бўлишади. Биргина расмий рақамларда Россиядаги ўзбекистонлик мигрантларнинг сони бугун ҳам бир миллиондан ортиши айтилади. Россия ҳукумати сўнгги йилларда шундоқ ҳам миграция оид қонунларини янада кучайтирган. Президент Шавкат Мирзиёев бошчилиги остида ўзбек ҳукумати сўнгги икки йил ичида Россияда меҳнат муҳожирлигида банд фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласига жиддий эътибор қаратган. Аммо Россия Ички ишлар вазирлигининг сўнгги баёноти ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳали-ҳануз Россияда ўзларичалик аҳволи оғир бошқа давлат фуқаролари йўқ эканига оид шикоятлари манзарасида янграган. Бу ҳақда баён қиларкан, Игорь Зубов ИШИД билан боғлиқ бу каби маълумотлари манбасини очиқламаган. ИШИД гуруҳи ўзининг жангариларини оммавий равишда афғон-тожик чегарасига ташлаётганига оид бу каби хабар ҳозирча бошқа манбалар томонидан ўз тасдиғини топмаган. Афғонистон томони россиялик масъулларнинг мазкур баёнотига ҳалича ўзининг муносабатини билдирмаган. Лекин шу пайтгача расмий Кобул баробарида Афғонистонда энг катта сондаги ҳарбийларига эга расмий Вашингтон ҳам Россиянинг бу каби хавотирларини асосли, деб билишмаган, ҳамиша рад этиб келишган. Аммо мазкур хабар ортидан, Тожикистон Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитаси махсус баёнот билан чиққан. Тожик-афғон чегарасида "террорчилар йўқ"лигини билдирган. Бу баёнот нима дегани ва унда қанчалик жон бор? Асли ўзбекистонлик ҳуқуқшунос ва фаол Ботиржон Шермуҳаммад Россия Ички ишлар вазирлигининг сўнгги баёноти билан боғлиқ янгиликка муносабат билдиради.
Похожие видео
Показать еще