Суръат Икромов: “Ўлгудай қилиб калтаклашганда ҳам аҳдимдан қайтмаганман” HD

16.04.2015
Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов 70 ёшга тўлди. Суръат Икромов ўн беш йилдан буён Ўзбекистонда сиёсий ва диний айбловлар билан ҳибс қилинган ёки қамалган фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келмоқда. Етмиш ёшни қаршилаган инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Суръат Икромов ўз фаолиятини 90-йилларнинг охирида бошлаган. 2002 йилда “Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи”ни тузган. Суръат Икромов ўз фаолияти давомида адолатсизлик ва қонунбузарликка қарши ўнлаб пикет ва норозилик намойишлари ўтказган. Ўзбекистон Олий Мажлиси биноси олдида 2003 йилнинг 29 март куни ўтказилиши режалаштирилган пикетдан бир кун аввал, 28 март куни Суръат Икромов Тошкентнинг Кўкча мавзесида бошига қоп кийдирилиб, номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган эди. Юзларига ниқоб тақиб олган номаълум шахслар Суръат Икромовни Тошкент четига олиб чиқиб, ўласи қилиб калтаклаган ва йўл четига боғланган ҳолда ташлаб кетган эди.

Похожие видео