Ўзбекистон дунёда иккинчи йирик "қуллар мамлакати" деб тан олинди
Walk Free Foundation ташкилоти эълон қилган Global Slavery Index -2014 рўйхатида Ўзбекистон қулликка солинган фуқаролар сони кўп бўлган иккинчи мамлакат, деб қайд этилди. Австралияда жойлашган ташкилот ҳисобича, Ўзбекистонда 1 миллион 200 минг одам қулдир. Ҳисоботда меҳнатга мажбурланган ҳар қандай шахс қул, деб эътироф этилган. Walk Free Foundation тадқиқотчиси Жина Дафалияга кўра, Ўзбекистон ҳозир ҳам ўспиринлар ва катта ёшлиларни мажбуран пахта даласида ишлатмоқда ва бу ҳолда меҳнатга мажбурланган ҳар қандай шахсни қул, деб таснифлаш мумкин. - Ҳисоб-китобимизча, ҳозир Ўзбекистонда қарийб 1 миллион 200 минг одам замонавий қулликда яшамоқда. Биз буни турли манбалар асосида ўрганиб чиқдик. Ўзбекистонда ҳар йили пахта теримида миллиондан зиёд одам пахта теришга мажбурланиши турли ташкилотлар тарафидан ҳужжатлаштиришгани бизга аён, - дейди Walk Free Foundation тадқиқотчиси Жина Дафалия.