“Қулдор” Ўзбекистоннинг “қул”лари орасида сиз ҳам бормисиз? HD

03.12.2014
Walk Free Foundation ташкилоти эълон қилган Global Slavery Index -2014 рўйхатида Ўзбекистон қулликка солинган фуқаролар сони кўп бўлган иккинчи мамлакат, деб қайд этилди. Австралияда жойлашган ташкилот ҳисобича, Ўзбекистонда 1 миллион 200 минг одам қулдир. Ҳисоботда меҳнатга мажбурланган ҳар қандай шахс қул, деб эътироф этилган. Наҳотки қулдорлик тизими ўтмишда қолган дея ҳисобланадиган Ўзбекистонда 1 миллион 200 минг қул бор? Пахта теримига жалб қилинган одамни қул деб ҳисоблаш тўғрими ? Мажбуран эрга берилган бўлса ҳам кейин кўникиб кетган аëлларни қул дея таснифлаш бўрттириш эмасми? Россия ва Қозоғистонда қул қилиб сотилган ўзбекикстонликлар сони нега кўпаймоқда?

Похожие видео