Она меҳридан яралган - алла HD
Болани ухлатиш ёки овутиш учун айтиладиган аллалар бугунги кунда сунъийлашиб бормоқда. Яъни замонавий техникаларга ёзиб олиниб, уни боланинг қулоғи остига қўйиб, ўзлари иш билан машғул бўлишмоқда. Бу орқали бола она меҳридан маҳрум бўлмоқда. Бу ҳақда “Мерос” рукнида Филология фанлари номзоди, Ўш ДУнинг доценти Оқибатхон Исманова билдирди. “Техника томонидан айтилаётган алладан унга болага меҳр берса бўладими? Бу сунъийликдан қочиш керак. Она томонидан куйланган алла орқали эса, бола меҳрни хис қилади. ” Унинг таъкидлашича, алла- халқимиз орасида азал-азалдан тарбия воситаси ҳисобланган. Момолар, оналар томонидан айтилган алла, болани яхшиликка, меҳр-оқибатли бўлишга ундаган. Бу хил дил тароналари вояга етаётган авлод руҳиятини шакллантиришда, болаларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда муҳим ўрин тутади. Ўзбек оналарига хос алла қўшиғи бошқа халқларда ҳам ўзига хос кўринишга эга. Оналарнинг бу хил қўшиқлари русларда “колибельная песня”, “байки”, қозоқларда “бесик жири”, қирғизларда “албей-албей”, туркманларда “ҳувди”, озарбойжонларда “лайла”, бошқирдларда “сангилдак йири”, татарларда “бишик жири”, туркларда “нинни” деб аталади. Аллада кичкинтойнинг дастлабки табассуми, илк бор қўл-оёқларини қимирлатиши, имо-ишорани тушуниши куйланади. Бешик қўшиқлари оналарнинг орзу ва армонлари билан биргаликда турли тарихий воқеалар, ижтимоий ҳаётга муносабат ҳам баён этилади. Оналар ҳеч кимга айтолмаган юрак дардларини чақалоғига, боласига алла орқали айтган ва бундан маълум даражада енгил тортган. Халқ аллаларнинг кўпчилигида ана шундай кўтаринки руҳ ҳукмрон. Фарзандининг порлоқ истиқболига ишонч, унга аталган энг яхши тилаклар бу эзгу қўшиқда етакчи ўрин эгаллайди.
Похожие видео
Показать еще