Туркистон давлат байроғи

26.08.2020
Туркий давлатларининг умумий байроғи ғояси биринчи марта 1920 йилда Самарқандда илгари сурилган. 1920 йил 5-7 сентябр кунлари Самарқандда болъшевик кучларига қарши курашни бошлаган Туркистон миллий бирлашмасининг ташкил топиши қурилтойида миллий байроқ қабул қилинди. Қурултойда Туркистон давлат байроғининг ранглари ва шакли қабул қилинди. Байроқни белгилаган комиссия аъзолари орасида Зеки Велидий Тоғон, Тўрақул Жонузаков ва Муневвар Қори каби даврнинг муҳим давлат арбоблари ва зиёлилари бор эди. Комиссия Салжуқий, Қорахон ва Темурийлар давлатларининг қизил байроғидан илҳомланиб, байроқ дастагида бўрининг боши бор эди. Ўртасида ой ва юлдуз тасвирланган байроқ тўққиз тасма билан безатилган. Ушбу чизиқлардан бештаси қизил, тўрттаси оқ эди. Бундан ташқари, байроқнинг тўрт томони Чингизхон байроғидан илҳомланган кўк чизиқ билан безатилган. Ушбу байроқ учун 10 мнгларча инсон шахид бўлган. Туркистон Мухторяти давлати ҳам ушбу байроқни ўзига қабул қилди. Мужохидлар (босмачилар) ушбу байроқ остида озодлик учун курашдилар. Ўзбекистон мустақиллигига эришгунича ушбу байроқ чет эллардаги барча Туркистон халқлари учун битта ғоя тимсоли эди. Диктатор Ислом Каримов бу байроқни рад қилди. Буни кўрган Туркистоннинг бешта мустақил давлати ҳам ушбу байроқни қабул қилмади. Ушбу байроқ бир кун мустақил давлатимизнинг байроғига айланади. Европа Иттифоқининг байроғи бор. Туркистон Иттифоқининг ҳам байроғи бўлади. Зеро, бу байроқ учун оталаримиз шахид бўлишган. Қасам-ки, Туркистон қурилажак. Бу, Шарқ ҳамда Ғарб, Жанубу-Шимол учун буюк тахликалардан химоя девори бўлади. Кимдан химоя?! Бизни ютмоқчи бўлаётган аждархо, Чин-Мочиндан фақат ва фақат шу йўл билангина сақланишимиз мумкин! Урганжи. 25.08.2020.

Похожие видео

Показать еще