Uzbek Дубайда ўзбекистонлик аёл устидан тергов бошланди HD
Дубай Бош прокуратураси биносида ўзини портлатишга таҳдид қилган ўзбекистонлик аёлнинг иши бўйича Дубай полицияси тергов бошлади. Маҳаллий нашр хабарига кўра, аёл портлатишга таҳдид қилган бомба ҳақиқий бўлиб чиқмагани туфайли Ўзбекистон фуқароси 7 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин. Дубай Бош прокуратураси биносига беш яшар ўғли билан кириб Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири шайх Муҳаммад бин Рашид ал-Мақтум билан учраштиришни талаб қилган, акс ҳолда, белидаги портловчи модда билан тўла камарни портлатиб юборишга таҳдид қилган ўзбекистонлик аёл 7 йилгача қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин. Бу ҳақда Дубай судининг исми ошкор қилинмаган ҳакамига таяниб, Еmirates247.com нашри мухбири Муҳаммад Ал-Садафи хабар қилди. 2 сентябр куни Дубай полициясининг 13 соатлик амалиётидан сўнг 32 ёшли ўзбекистонлик Зелева Ҳимравия (Zeleva Himravia) ҳибсга олинган эди. Қўлга олинганидан кейин аёлнинг ёнида ҳеч қандай портловчи мослама топилмаган. Дубай суди ҳаками Еmirates247.com нашри мухбири Муҳаммад Ал-Садафий билан суҳбатда аёлнинг ёнидан топилган белбоғ сохта бўлгани учун унга Федерал Жиноят кодексининг 351-моддасига мувофиқ уч йилдан етти йилгача, 232-моддаси -- давлат идораси расмийларига таҳдид қилиш ва улар ўз вазифаларини бажаришига ҳалал берганлик айблови бўйича бир ойдан уч йилгача қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкинлигини айтди.
Похожие видео
Показать еще