Саратов вилоятидаги автоҳалокатда ўлган 6 кишидан 4 нафари - ўзбекистонлик HD
Саратов вилоят полицияси Петровск-Саратов трассасида содир бўлган автоҳалокатда нобуд бўлган 6 кишидан 4 нафари Ўзбекистон, биттаси Тожикистон ва яна бири Россиядан эканини аниқлади. Дастлабки тахминларга кўра, паспортга кирди-чиқди муҳрини урдириш учун чегарага муҳожирларни олиб бориб, қайтаётган "Kia Rio" автомобили ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган. Авария соат 5:30 ларда Тарумовка қишлоқи яқинидаги автотрассада содир бўлди. Бу маълумотни Озодликка тасдиқлаган Петровский туман полиция бўлими навбатчисига кўра, ҳозирда барча ўлганлар шахслари уларнинг кийимидан топилган ҳужжатлар асосида дан тасдиқланган. - Ўлганлардан тўрттаси Ўзбекистон, бири – Тожикистон ва яна бири Россия ватандоши экан. Тергов энди бошланди. “Ниссан” автомашинасида бир киши – у Петровский туманилик, қолган беш киши “Kia Rio” автомобилида бўлган. Машинадагилардан иккитаси аёл бўлган. Улар чегарадан қайтиб келаётган экан, деди Петровский туман полиция бўлими навбатчи офицери.