Истанбулдаги ўзбеклар ўзларига нисбатан муносабат совуқлашганини айтмоқда HD
Туркия Ички ишлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра, мамлакатнинг 29 вилоятида 30 январдан 6 февралга қадар ўтказилган амалиётлар давомида "Исломий давлат" террор гуруҳига алоқадорликда гумонланиб 820 киши ҳисбга олинган. Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Туркиядаги ўзбек диаспораси фаоллари ва меҳнат муҳожирлари берган маълумотга кўра, биргина Истанбул шаҳрининг ўзида ноқонуний яшаб юрган ўндан зиёд ўзбекистонлик ушланган. Туркия полициясига кўра, охирги ойларда кузатилган энг йирик рейдлар чоғида қўлган олинганлардан турли хил ҳужжатлар, дигитал материаллар, икки тўппонча, тўрта милтиқ ва ўқ-дориларни мусодара қилинган. Туркия Ички ишлар вазирлиги 820 нафар ҳибсга олингунга қадар 780 киши, жумладан 350 нафар хориж ватандоши ҳибсхоналарда сақланаётгани ҳақида маълум қилган эди. “Исломий давлат” гуруҳи аъзолари ва хайрихоҳларига қарши амалиётлар 2017 йилга ўтар кечаси Истанбулдаги Рейна тунги клубига уюштирилган қуролли ҳужумдан кейин кучайди.