Афғонистон ўзбеклари: сут пишириб сотиш даромадли бўлиб қолди - BBC Uzbek
Афғонистон шимолидаги Мозори-Шариф шаҳрида сўнгги вақтларда кузатилаётган "тренд" дунёнинг бошқа бурчакларидаги ўзбекларни ҳам соғлом турмуш тарзига ундаши мумкин. Авваллари тонгдан тушгача мозори-шарифликлар ёғли овқатларни ёқтирар эдилар. Ҳозирга келиб сутли таомларни тановул қилиш кўпаймоқда, бу эса шаҳарнинг гавжум жойларида сут ва сутли овқатлар савдосини йўлга қўйган ўзбеклар учун даромадли бўлмоқда. Би-би-си Ўзбек хизматининг мухбири Ҳаёт Шайбон мозори-шарифлик Эваз Мурод ва Мамад Юнуснинг сут пишириб сотиш бизнеси, даромад ва шаҳарликларнинг сутли таомларга нисбатан муносабати ҳақида видео лавҳа тайёрлаган.