Ўзбеклар дунё ташвишларини қандай унутишмоқда - дунё ва тақдирлар - BBC Uzbek HD

05.11.2019
Дунё ва тақдирлар: Ўзбеклар дунё ташвишларини қандай унутишмоқда – нотинчлик, ишсизлик, коррупция, тўрт танга пул топиш илинжи....Озмунча бўлмаган муаммолар ичида ўзбеклар бунинг ҳам иложини топишмоқда. Шундоққина Амударёнинг нариги соҳилида мазза қилиб хордиқ чиқаришмоқда. Бу ердан Ўзбекистон кафтдек кўзга ташланиб туради. Хордиқ чиқарувчилар аксариятининг бирдек эътироф этишларича, шу баҳона Ўзбекистонга бир бўлса-да бориш истаклари ҳам бироз қонгандек бўлади. Бандаргоҳ жойлашган шимолий Балх вилояти Афғонистоннинг Ўзбекистонга бевосита чегарадош вилояти бўлади. Вилоят маркази Мозори Шариф шаҳрида Ислом дини пайғамбари Муҳаммад(с.а.в) куёвлари ҳазрат Алининг мақбараси жойлашган. Яқин-яқингача минглаб афғонистонликлар ҳам саёҳат ва ҳам зиёрат илинжида айнан шу ерга келишган. Аммо, айниқса, сўнгги йилларда, ҳатто, хавфсизлик билан боғлиқ вазият жиддий издан чиқиб бораётганига қарамай, кўпчилик табиат қўйнида хордиқ чиқаришни афзал билмоқда. Ҳатто ёш-ёш қизлар ҳам ҳеч бир жангари гуруҳнинг таҳдидини писанд билмай, дам олиш учун бемалол дарё соҳилларига чиқмоқда. Балиқхўрлик паловхўрликка уланмоқда, турли хил ўйинлар дейсизми ёки дўстлар гурунги, одамлар ўз ғам-ташвишларини бир зумга бўлса ҳам унутишмоқда, дейди у ерда бўлган мухбиримиз Ҳаёт Шайбон. Афғонистон дунёнинг Ўзбекистондан кейин энг катта сондаги ўзбеклар яшовчи иккинчи давлати бўлади. Узоқ йиллик қуролли низолар боис, аҳолиси расман рўйхатга олинмаган эса-да, у ердаги ўзбекларнинг сони миллионларга нисбат берилади. Ўзбеклар, асрларки, Афғонистоннинг Ўзбекистон илова айнан аксарият Марказий Осиё давлатларига бевосита чегарадош шимолий ва шимолий-шарқий минтақаларида яшаб келишади. BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Похожие видео