Ўзбекистон, ўзбеклар ва дунё: Мақсадимиз - инсонларнинг дуосини олиш, бўлди...- BBC Uzbek HD

01.08.2019
Ўзбекистон, ўзбеклар ва дунё: Мақсадимиз - инсонларнинг дуосини олиш, бўлди... - ўзбекистонлик инвестор Миршод Шокиров Буюк Британияда тадбиркорлик фаолиятини юритади, 3 та давлатда ишлаб чиқариш корхоналарига эга. У 2015 йилда «Ёдгор» хайрия фондини таъсис этган. Мақсадимиз - инсонларнинг дуосини олиш, бўлди, - дейди у. Лондондаги «Ёдгор» фонди Россиядаги муҳожирларга ёрдам беради. Ўзбекистонлик инвестор Миршод Шокиров Буюк Британияда тадбиркорлик фаолиятини юритади. Миршод дунёнинг учта давлатида ишлаб чиқариш корхоналарига эга. У 2015 йилда «Ёдгор» хайрия фондини таъсис этган. Мазкур фонд асосан 18 ёшдан 45 ёшгача бўлган эркакларга ёрдам кўрсатади. Фонд кўмагида нима учун бу каби мезонлар белгиланган, деган савол сизни ҳам қизиқтирса керак. Би-би-си Ўзбек хизмати «Ёдгор» фонди раҳбари Миршод Шокиров билан шу хусусда суҳбатлашди. - Бизнинг жамиятимизда асосан оиланинг боқувчиси эркаклар ҳисобланади. Баъзи оилалар битта боқувчига таяниб ўтиради. Худо асрасин, шу боқувчи агар касал бўлиб қоладиган бўлса, унга ким ёрдам беради? Унга ёрдам берадиган одам йўқ. Унинг оила аъзолари ҳам боқувчисиз қолди: ҳам уйда, рўзғорда танқислик, ҳам дори-дармонга яна пулни орттириш керак. Фондлар жудаям кўп, аммо айнан шу вазиятни кўзда тутган фондлар йўқ. Беморларга ёрдам берадиган кўнгиллилар, ёш болаларни, кексаларни қўллаб-қувватлайдиган ташкилотлар, жамғармалар ҳам бор. Лекин айнан шу тоифа эркакларга кўмак берадиган жамғармани учратмадим, - дейди фонд раҳбари Миршод Шокиров. «Ёдгор» фондининг ташкил этишимизнинг ўзига яраша тарихи бор. У 2015 йилда 45 ёшида оққон касалидан вафот этган акасининг хотираси ҳаққига «Ёдгор» фондини ташкил қилади. - Ёдгор марҳум акамнинг исмлари, умрлари қисқа экан, 2010 йилда оққон касаллигига чалиниб қолдилар, уларни асраб қолиш учун қўлимиздан келган барча ҳаракатларни қилдик. 4 йил олдин қазо қилдилар. Ўша куниёқ хотиралари учун фонд ташкил қилиш ҳақида ўйлагандим... Мазкур фонд Буюк Британияда фаолият юритаётганига қарамай, ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатишни ўз олдига мақсад қилган. - Фонд янги бўлгани учун имкониятларимиз ҳали катта эмас. Ҳар шанба куни маълум миқдорида маблағ ажратамиз. Айтайлик, вазиятга қараб беморнинг маълум курс кимётерапиялар харажатини кўтаришимиз мумкин. Яна режалаштираяпмизки, зарурат бўладиган бўлса, беморни Россия, Ҳиндистон ёки Европада даволанишида ҳисса қўшмоқчимиз. Миршод Шокиров Россияда ишлаётган меҳнат муҳожирларидан ҳам мурожаатлар бўлаётганини айтади. Унинг айтишича, шу йилнинг сентябрь ойидан бошлаб, фонднинг Москвадаги бўлими ҳам ўз фаолиятини бошлайди. Дунёнинг бир давлатида ўзбекистонлик томонидан очилган бу каби хайрия жамғармалари эса, деярли йўқ. Айниқса, сўнгги йилларда, ўзбекзабон интернет нашрларида оғир хасталикдан даволанишда молиявий кўмак сўраб, одамларга мурожаат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг сони кескин ортган. Ўзбекистон Марказий Осиёдаги аҳолиси энг катта (33 миллиондан ортиқ - таҳр.) давлат бўлади. Мамлакатда ишсизлик энг долзарб

Похожие видео

Показать еще