ҚИРҒИЗИСТОНДАГИ ВАЗИЯТ | QIRGIZISTONDAGI VAZIYAT HD
ҚИРҒИЗИСТОНДАГИ ВАЗИЯТ | QIRGIZISTONDAGI VAZIYAT 7 февраля 2019 https://www.facebook.com/turkistonuznet/videos/285662518768218 Қирғизистонда сиёсий воқеалар жадал суръатда ривожланиб бормоқда. Чунки жорий ҳолат ва шароитлар аксар халқнинг норозилигини уйғотди. Шу сабабли бу норозилик сиёсий воқеаларнинг ўзаги бўлиб қолмоқда. Ўлкамиздаги сиёсатчилар ҳар доимгидек мазкур фурсатдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб қолиш ҳаракатида. Ҳозир фаол ҳаракат олиб бораётган сиёсатчиларни асосан тўрт гуруҳга бўлсак бўлади, улар: (Таъқидлаб ўтиш лозимки, мақолада айрим сиёсатчилар тилга олинганида, уларга якка шахс сифатида эмас, балки давлат сиёсатчиси деган назарда қаралади) Халқ томонидан кўтарилиб, сиёсий воқеалар ўзагига айланган ва сиёсатчилар ундан фойдаланмоқчи бўлаётган ишлар: Хитойга қарши оммавий норозилик кайфиятининг пайдо бўлиши ва янги кодексларнинг ишга тушиши бўлди. Дастлаб, Хитойга қарши оммавий норозилик кайфиятининг пайдо бўлишига 2018 йил бошида ИЭСдаги авария сабаб бўлди. У воқеа қиш чилласида совуққотган халқда норозилигини пайдо қилган эди. Шунга биноан, Хитойнинг ТВЕА ширкати ишга оширган Бишкек ИЭСини модернизациялаш иши текширила бошланди. Ўша пайтда фош бўлиб кетган баъзи маълумотлар Хитой ширкати ва коррупционерларга қарши халқда кучли норозилик кайфиятини яратди. Айни пайтда янги ҳукумат фурсатдан фойдаланиб, уни ўз сиёсий манфаати йўлига буриб юборди. Яъни у орқали аввалги ҳукуматнинг таъсирини бартараф қилишга ва ҳукуматни “атамбаевчилардан” тозалашга ишлатди. Кейин Хитой ҳукуматининг Шарқий Туркистон мусулмонларига қилаётган зулми дунё жамоатчилигига фош бўлиб, бу иш дунё мусулмонларининг, жумладан Қирғизистон мусулмонларининг ҳам диндош биродарларлик туйғуларини қўзғаб юборди. Бунинг кетидан Хитой экспансиясининг юзи ҳам ёрқинроқ қўриниб қолди. Бу нарсалар халқда Ҳитойга қарши нафрат уйғотди. Бундай оммавий норозиликни на ҳукумат, на аввалги ва на кейинги мухолифат хоҳлаган эди. Энди эса 2017 йил қабул қилинган янги кодекслар ишга тушди. Бу ҳам ҳалқда норозиликни пайдо қилди. Негаки, кодекснинг айрим бандлари базўр рўзғор тебратаётган инсонларнинг давлат томонидан таланишига йўл очиб берар эди. Мана шу воқеалар ривожида сиёсатчилар норозиликларни ўз манфаатлари йўлида ишлатишга ўтишди. “Атамбаевчилар” халқнинг норозиликларини амалдаги ҳукуматга қарши йўналтиришга уринмоқдалар. Чунки, ҳукуматнинг уларга қарши “ови” тоборо чуқурлашиб бормоқда. Масалан ҳозирда, уларнинг даврида қурилган, 400 миллион долларга яқин пул сарфланган “Датқо-Кемин” электр узатиш линиясининг қурилиши текширилмоқда. Шунингдек, “аввалгилар” “ҳозиргиларни” беқарорлик билан машғул қилиб, вақтинчалик тўсиқ қўйишиш орқали савдолашишга чақирмоқчи. Шунингдек, улар бу масалаларда чуқур кетишмайди. Бундай ҳолатда зарба кайта келиб ўзларига тегишини яхши билишади ҳамда бу муаммоларнинг асосий ечимларига ҳам киришишмайди. Фақат улар вақтни чўзиб, сиёсий партия сифатида парламент сайловларигача етиб олишни кўзлашмоқда. Агар унгача етишга имкон бўлмаса, уларнинг шим
Похожие видео
Показать еще