Қирғизистонда навбатдаги президентни “онтариш” бошланди

07.10.2020
6 октябрь тонгида Қирғизистондаги парламент сайлови натижаларидан норози қўзғолончилар давлат ҳокимияти бошқарув маркази бўлган Оқ уйни эгаллашди. Ижтимоий медиада тарқалган суратларда намойишчилар бинонинг президент идораси жойлашган 7-қаватида хонадан хонага юраётгани акс этган. Суратлардан бирида намойишчилар президент Жээнбековнинг девордаги суратини олиб, отиб юборгани тасвирланган. Қирғизистоннинг қамоқда қолаëтган собиқ президенти Атамбоев қўзғолончилар тарафидан озод қилинди. Уни қўзғолончилар билан бир сафда юраëтганини “Элтуз” мухбири кўрди.

Похожие видео

Показать еще