Uzbek Бишкек қалбаки қирғиз паспортлари бўйича тергов бошлади HD

20.05.2016
Туркиянинг Истанбул шаҳри “Отатурк” аэропортида 17 май куни қалбаки қирғиз паспортлари билан 98 нафар хитойлик уйғурнинг қўлга олиниши Қирғизистонда катта жанжалга сабаб бўлди. Мазкур масала келгуси ҳафтада парламентда ҳам муҳокама қилинади. Айни пайтда эса бу воқеа юзасидан Миллий хавфсизлик хизмати тергов ишларини бошлади. Қирғизистонда фуқароларга паспорт беришга масъул бўлган Давлат рўйхатга олиш хизмати Туркиянинг Истанбул шаҳри “Отатурк” аэропортида 98 нафар хитойлик уйғурдан қалбаки қирғиз паспортлари топилиши воқеаси юзасидан ички текширув бошланганини маълум қилди. Рўйхатга олиш хизматининг билдиришича, бу масалада Туркия ҳукуматига расмий сўров ҳам жўнатилди. - Мана шу паспортларнинг номерлари ва сериясини бизга айтсанглар, уларни ўзимизнинг базамиз орқали текшириб чиқамиз, деб сўров юбордик. Лекин бизда мавжуд дастлабки маълумотларга қараганда, бу паспортлар қалбаки бўлган. Таъкидлайман, бу дастлабки маълумот. Текширув натижалари бу маълумот нақадар тўғри ёки нотўғри эканини кўрсатади, - деди Давлат рўйхатга олиш хизмати матбуот котиби Мелис Эржигитов.

Похожие видео