Қирғизистонда вазир "Азаттиқ" журналисти ўлими бўйича терговни назоратга олди HD

25.07.2018
Қирғизистон ички ишлар вазири Озод Европа /Озодлик радиоси Қирғиз хизмати мухбири ўлими билан боғлиқ тергов назоратини ўз қўлига олди. Уланбек Егизбаев 22 июль куни Иссиқкўл бўйида дам олаётганда сувга чўкиб кетганди. Вилоят ички ишлар бошқармаси дастлабки тергов чоғида қасддан одам ўлдирилганини истисно қилди. Бошқарма вакилига кўра, Уланбек Егизбаевнинг Чўлпон-Ота шаҳрига яқин Акун курорти пляжидаги ўлими "тасодиф" бўлган. Озод Европа /Озодлик радиоси Қирғиз хизмати ходимларининг айтишича, яқинда кимдир Егизбаевга телефон ва мактуб орқали таҳдид қилган. Бундай таҳдидларга унинг коррупция ҳақидаги хабарлари сабаб бўлган. Айни ҳолат 28 яшар мухбирга кимлардир ҳужум қилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни кучайтириб юборди. Аммо, Иссиқкўл вилояти Ички ишлар бошқармаси "айрим шахсларнинг ижтимоий тармоқлар"даги "қотиллик" ҳақидаги иддаоларини "сохта хабар" дея рад этди.

Похожие видео