Жапаров Путинга миннатдорчилик билдирди HD
Жапаров Путинга миннатдорчилик билдирди 24 май куни Жапаров Путин ҳузурида бўлиб, у билан икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, Қирғизистон ва Россия ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш истиқболлари, шунингдек, коронавирус пандемиясига қарши чоралар ва Қирғизистон давлатига Россия вакциналарини етказиб бериш масалаларини муҳокама қилган. Маълум қилинишича, икки давлат раҳбарлари суҳбат давомида Қирғизистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари, сўнгги учрашув якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга оширишдаги ютуқлар, шунингдек, интеграцион бирлашмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг устувор режалари устида суҳбат қилган. Садир Жапаров Владимир Путин томонидан қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятга қаратилаётган эътибор, Қирғизистон халқига кўрсатилаётган ёрдам учун ҳам унга миннатдорлик билдирган. “Ҳурматли Владимир Владимирович, мен қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятга берган эътиборингиз ва ҳамдардлигингиз учун шахсий миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Россия бизнинг асосий иттифоқдошимиз ва савдо-иқтисодий шеригимиз, шунинг учун барча масалалар бўйича самарали музокаралар олиб боришга умид қиламан”, дейди у Россия Президенти билан музокаралар чоғида. “Бошқа мавзулар қаторида минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш масалалари кўриб чиқилди. Давлат раҳбарлари жорий йилнинг 28-30 апрель кунлари қирғиз-тожик давлат чегарасида содир бўлган воқеаларни, шунингдек, можаро оқибатида вайрон бўлган Боткен вилоятининг чегараолди қишлоқлари инфратузилмаси, ижтимоий объектлари ва турар-жой биноларини тиклаш, шунингдек, зарар кўрган маҳаллий аҳолига ҳар томонлама ёрдам бериш бўйича тадбирларни батафсил муҳокама қилди”, дейилади хабарда. Садир Жапаров давлат раиси этиб сайлангандан кейин биринчи ташрифи тезлик билан Россияга бўлганини барчамиз яхши биламиз. У Путин билан учрашиб унга ҳизмат қилишга тайёрлигини билдириб унинг кўнгилини хотиржам қилиб қайтганди. Орадан вақт ўтиб бир қанча ишлар бўлиб ўтди. Жумладан: Қирғизистонда “Қумтор” конидан кейин турадиган “Жер уй” олтин кони Россияга “қўшқўллаб” топшириб юборилди. Жапаров ваъда қилган Газпром ширкатининг бизга кўрсатилаётган газ ва ҳизматлари нархларини арзонлатиш режаси амалга ошмади. Орадан вақт ўтиб Қирғиз-Тожик чегарасида икки мусулмон халқ ўртасида кучли тўқнашув келиб чиқди. Натижада иккала тарафдан 183 одам ярадор ва 34 одам ҳаётдан кўз юмди. Жапаров курсига ўтиргандан бери мусулмонларга таъзиқлар бошланди, мактабларда ўқувчи муслималарнинг рўмолига қаршилик кучайди, мусулмонларни таъзиққа олиш, уйларини тинтув қилиш авж олди. Бу ишларнинг барчаси Жапаров миннатдорчилик билдираётган Россия тарафидан амалга оширилиб келинмоқда. Жапаров Путинга қайси яхши иши учун миннатдорчилик билдиряпти, чегарадаги ўлдирилган мусулмонлар учунми ёки Россия ўзлаштириб олган олтин кони учунми? Ахир Путин Ислом ва мусулмонларга очиқ душманлик қиляптику. Нахотки бундай очиқ нарсаларни кўрмаётган бўлса. Россия нафақат бугун балки асрлар давомида биз мусулмон