Ўзбекистон Баракнинг ўрнига Қирғизистонга Андижоннинг Бирлашганидан ер бериши мумкин HD

18.08.2018
Қирғизистоннинг Барак анклави Ўзбекистон ҳудудига ўтади, бу анклав ўрнига Ўзбекистон Андижон вилоятининг чегарадош ҳудудларидан қўшни давлатга ер беради. Бу маълумотни Қирғизистон ҳукумати расмий вакили Чингиз Эсенгул уулу тасдиқлади. -Чегаранинг аниқланмай қолган ҳудудлари масаласида Ўзбекистон ва Қирғизистон қўшма ишчи гуруҳлари тадқиқотларни олиб бормоқда. Уларнинг орасида Барак анклави ҳам бор. Ҳозирги кунда Барак анклави ва унинг атрофидаги аниқланмаган ҳудудлар устида иш олиб борилаяпти,-деди расмий. Чингиз Эсенгул уулунинг айтишича, Барак қишлоғини Ўзбекистонга бериб, унинг ўрнига бошқа ердан ер олиш масаласи икки давлат чегарасини аниқлаш бўйича комиссиянинг Фарғонада 1-7 август кунлари ўтган навбатдаги мажслисида кўриб чиқилган. Барак қишлоғи раиси Бурканбек Аширов қишлоқ аҳли Ўзбекистон билан ер алмашинишга рози эканини билдирди: -Биз Барак қишлоғини Ўзбекистонга ташлаб чиқиб кетадиган бўлаяпмиз. Бунинг Ўрнига Ўзбекистон Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги Бирлашган қишлоғидан бизга ер берадиган бўлаяпти. Бу қишлоқ шарқ томондан Қирғизистоннинг Оқтош қишлоғи, жануб томондан Қашқарқишлоқ қишлоғининг Андижон маҳалласи билан чегарадош. Ўзбекистон гектарга гектар мансабида ер берадиган бўлди. Қишлоқ аҳли мажлис қилиб, бу таклифга рози бўлдик. Лекин масала камида 1-1,5 йил ичида ҳал бўлар экан. Ҳозирча бу борада музокаралар олиб борилмоқда экан, - деди Бурканбек Аширов.

Похожие видео