Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзамнинг маҳорат дарси | Mahorat darsi HD
"Маҳорат дарси" кўрсатуви "Маданият ва маърифат" телеканали Ҳажвий руҳ, рамзийлик, нозик киноя ва енгил юморга асосланган ифода услуби ёзувчи Эркин Аъзам ижоди учун хос бўлган характерли хусусиятлардан биридир. Юмор воқеликни объектив тасвирлашга, асарга ҳаётбахш руҳ беришга, шу билан бирга, китобхонга бадиий-эстетик завқ бағишлашга, айни пайтда, уни тарбиялашга, ўз навбатида ёзувчига ҳаёт қусурлари ҳақида самимий, дўстона сўзлашга имкон беришга йўл очади. Кулги яратиш ёзувчидан сўзамоллик, адабий ва жонли тил ҳамда халқ оғзаки ижоди имкониятларини мукаммал билиш масъулиятини талаб этади. Ўз ўрнида қўлланган юмор асар учун поэтик жило ҳисобланади. Эркин Аъзам ижодида юмор турли кўринишларда намоён бўлади. Баъзида муаллифнинг ўз тилидан келтирилган сўз, ибора ҳамда мақол ва маталларда, бошқа пайтларда персонажларнинг ўзаро муомала-муносабатларида, баъзида уларнинг турқ-тароват ва хатти-ҳаракатларида, яна баъзан, қаҳрамонларнинг атрофдаги бошқа кимсаларга берган баҳоларида юмор зоҳир бўлади. Ижодкорнинг “Отойининг туғилган йили” қиссасидан тортиб, мустақилликдан кейинги даврдаги ижод намуналарида ҳам ёзувчи услубининг ана шундай рангин қирралари намоён бўлди. Адиб мустақиллик давридан кейин фаол ижод билан шуғулланди. “Шовқин” романи, “Пакананинг ошиқ қўнгли”, “Чапаклар ёхуд чалпаклар мамлакати” қиссалари, “Аралашқўрғон”, “Ёзувчи” ҳикоялари, “Жаннат ўзи қайдадир ёхуд Жийдалидан чиққан Жўрақул”, “Танҳо қайиқ ёхуд девонанинг орзуси” драматик асарлари ва шунингдек, бир қанча киноқисса ва сценарийлари билан янги давр санъати ва адабиёти хазинасини бойитишга хизмат қилди. Насрий асарлари, хусусан, қиссаларида ижодкор услубига хос рамзийлик, фалсафийлик, киноявийлик сержило товланишлари билан намоён бўлиб, ижодкорнинг ғоявий мақсади ва ифода этилган воқеликнинг ҳаққоний манзарасини очишга хизмат қилди. Бу борада адибнинг “Пакананинг ошиқ кўнгли” қиссаси айниқса диққатни тортади. Чиндан, “Бу – ўзига хос, ички зиддият, мураккаблик, қизиқарли тафсилотларга бой асар. Пакананинг сирти, ташқи кўриниши ҳазил-мутойибага тортади, ҳангомабоп. Бўйнинг калталиги ҳақидагина шунча кўп гапни ўзига хос услубда гапириб бериш мумкин экан-да. Пакананинг уйланиши, ота бўлиши – алоҳида ҳангома. Пакана ва рассомлик. Бу жабҳадаги интилишлар… Ниҳоят Паканананиг ошиқ кўнгли тасвири: сержилолик, сертуйғулик… Пакананинг ширин орзулари… Хаёлдаги малаклару ҳаётдаги жўн, ташвишбанд аёллар… Хуллас, ёзувчи Пакана ҳақида пишиқ-пухта асар яратган”[1]. Асарда табиатан заифроқ ва паст бўйли қилиб яратилган инсон Пакана образи қаламга олинади. Ёзувчи уни жисмига мутаносиб келмайдиган ички оламини параллел тасвирлаб бориш йўлини тутади. “Аксига — нотавон бу кўнгил гўзалликка беҳад ошуфта, ўта севувчан, меҳру муҳаббатга ташнаи зор эди”[2], дея таъкидланади асарда. Пакана ҳамиша юқорига интилиш баробарида мукаммал маънода юксалиб ҳам кета олмайди. У гўзалликка ошуфта кўнгли билан истеъдодининг рангин қирраларини намойиш этишга интилар экан, оқибатда барчасининг таназзулига яна ўша паканалигини
Похожие видео
Показать еще