Мактаблардаги инглиз тили ўқитувчиларининг 10,5% имтиҳондан ўта олмади HD

21.02.2017
Ўзбекистон Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятовнинг вазирлик расмий веб нашрига айтишича, мамлакат умумтаълим мактабларидаги инглиз тилидан таълим бераётган ўқитувчиларнинг 10 фоиздан кўпроғи профессионал малака имтиҳонидан ўта олмаган. Бу кўрсаткич, Ўзбекистон бўйлаб мавжуд 20 мингдан кўпроқ инглиз тили ўқитувчиларининг билим даражаси ва профессионал маҳоратини текширувдан ўтказиш пайтида маълум бўлган. Улуғбек Иноятовнинг айтишича, текширувдан ўта олмаган 2860 нафар ўқитувчининг навбатдан ташқари малака ошириш курсларидан ўтиши режалаштирилган. Ўқиш, ёзиш, тинглаш ва грамматика 3–12 январь кунлари Ўзбекистон бўйлаб инглиз тили ўқитувчиларининг инглиз тилини билиш даражаси текширилди. Улар тест марказларида British Council идорасининг инглиз тили бўйича IELTS тест имтиҳонларини топширганлар. Тошкент шаҳар Учтепа тумани ўрта мактабларидан бирида инглиз тилидан дарс бераётган ёш ўқитувчига кўра, тест марказларида ўқитувчилардан "ўқиш, ёзиш, тинглаш ва грамматика бўйича тест олинган".

Похожие видео