Ўзбекистон халқ ҳофизи Мулла Тўйчи тошмуҳаммедов
Ўзбек халқининг маданияти ва санъати жаҳон бўйлаб ўзининг қадимий тарихи, анъаналари, серқирра ва сержилолиги билан ажралиб туради десак хато қилмаган бўламиз. Халқимиз миллий маданий меросига катта ҳисса қўшган, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби, Ўзбекистон халқ ҳофизи Мулла Тўйчи тошмуҳаммедов ўзининг беназир овози, ажойиб иқтидори, ўткир ижрочилик маҳорати билан танилган санъаткор, мусиқий меросимиз билимдони, қўшиқчилик санъатининг улкан вакилларидан бири ҳисобланади. Устоз ҳофиз 1900 йилда Эрон, Туркия, Италия, Ҳиндистон ва Миср каби мамлакатларда ўзбек қўшиқчилик санъатининг ажойиб намуналарини катта маҳорат билан ижро этиб, чет элларда ўзбек маданияти ва санъатини илк бор тарғиб қилган етук санъаткор ҳисобланади. Тўйчи ҳофиз айтган “Баёт”, “Ушшоқ”, “Сегоҳ”, “Гиря”, “Илғор”, “Сувора”, “Чоргоҳ”, “Кўчабоғи”, “Шаҳнози Гулёр”, “Таронаи Дугоҳ” ва “Синахирож” каби мумтоз ашулалар ўзбек мусиқа ва қўшиқчилик санъати тарихида алоҳида ўрин тутди. Устоз санъаткорнинг ижро йўлларини ўрганиб, санъатда ўз ўрнини топган муносиб шогирдлари – Шораҳим Шоумаров, Юнус Ражабий, Рисқи Ражабий, Карим Зокиров, Бобораҳим Мирзаев каби машҳур хонандалар унинг ижрочилик анъаналарини узоқ йиллар давом эттирдилар. Сиз томоша қилаётган ушбу фоторасмлар, видеолавҳаларда Ремпублика халқ ижодиёти ва маданий-маданий маърифий ишлар илмий методик маркази, Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди, ЎзМТРК, Республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Давлат Консерваторияси билан ҳамкорликда ўтказилган Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов ижодига бағишланган Республика кўрик-танлови акс этган.
Похожие видео
Показать еще