Ўзбекистон: Фарғона бош имом-хатиби кўчирмакашми? HD
Ўзбекистон: Фарғона бош имом-хатиби кўчирмакашми? Фарғона вилоят бош имом хатиби Салимжон қори Қодиров плагиатликлик қилгани айтилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси эса китоб 31 фоиз кўчирилгани ва бу катта жиноят эмаслигини таъкидламоқда. Салимжон Қодиров номидан чоп қилинган "Аёлни эъзозлаган дин" китоби 2006 йили илмий иш натижаси ўлароқ чоп қилинган "Исломда аёл ҳуқуқлари" монограммасидан кўчирилган, дейилмоқда. "Исломда аёл ҳуқуқлари" муаллифи Нигорахон Юнусованинг Би-би-сига айтишича, бу китоб унинг 5 йил давомида олиб борган тадқиқотлари натижасидир. "Китоб 70-80 фоиз кўчирилган", - дейди у. Нигорахон Юсупова имом номидан чиқарилган китоб савдодан олиниши ва интернетдан Салимжон қорининг муаллифлигини тасдиқловчи маълумотлар ўзгартирилишини талаб қилмоқда. Бироқ Фарғона вилоят бош имом-хатиби бу даъволларни тан олмаяпти. У ишлайдиган Мусулмонлар идораси ҳам китоб кўчирилмаган деган хулоса берган. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раис ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур имзоси билан ёзилган хатда муаллиф Салимжон Қодиров адабиётлар рўйхатида Нигора Юсупованинг исми-шарифини кўрсатгани қайд этилган. "Демак, бундай ҳолатда бировни "кўчирмакашлик"да айбламоққа шошилмаслик керак", дейди Абдулазиз Мансур. Мактубда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга таянган ҳолда "Аёлни эъзозлаган дин китоби" плагиатлик эмас, деб топилди дейилган. Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида ўзбекистон республикаси қонунининг 18 моддаси Мусулмонлар диний идораси гапларининг том терсини кўрсатади. Қонунда муаллифнинг шахсий номулкий ҳуқуқлари сирасига асардан муаллифнинг ҳақиқий исми-шарифини кўрсатган ҳолда ёхуд исми-шарифини кўрсатмасдан, яъни имзосиз фойдаланиш ёки фойдаланишга рухсат бериш ҳуқуқи, деб кўрсатилган. Салимжон қори томонидан чоп қилинган тадқиқий китоб қонунга зид равишда кўчирилганини 26 чи моддада ҳам кўриш мумкин. Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, китобнинг кўчирилганини эмас, балки мазмунини текшириб чоп қилишга рухсат беришини айтган. Бироқ шундай бўлса-да, вазият тўлиқ ойдинлашгунча Салимжон Қодировнинг "Аёлни эъзозлаган дин" китобини қайта нашрлари тўхтатиб қўйилганини маълум қилган. Прокуратура органлари айни дамда плагиатлик содир бўлган ёки бўлмаганлигини ўрганмоқда. Прокуратура сўрови билан китобларни солиштириб чиққан суд адабиётшунослик экспертизаси унинг кўчирилганини таъкидламоқда. 5 кишидан иборат экспертлар икки китобни солиштириб чиққан ва бетма-бет, бобма боб кўчирилгани ҳақида хулоса берган. "2018 йили Ўзбекистон халқаро Ислом академияси нашриёт-матбаа бирлашмасида чоп этилган "Аёлни эъзозлаган дин" номли диний оммабоп китоб плагиат бўлиб, Юсупова Нигора Жамолиддин қизи қаламига мансуб 2006 йил Тошкент Ислом университети "Академия" ноширлик марказида чоп этилган "Исломда аёл ҳуқуқлари" номли илмий-диний мазмундаги монографиядан кўчирилган", дейилади хулосада. Ўзбекистон мусулмонлари идораси мактубда китоб кўчирилмаганини