Анвар қори Турсунов Қуръон ва Ҳадисга зид гапни айтди HD
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов Халқаро пресс-клуб мажлисида «Агар одамнинг ҳатто бир сўм қарзи бўлса ҳам, унинг Ҳаж зиёрати қабул қилинмайди. Биз бундай одамни ҳатто самолётга қўймаймиз», — деди Анвар қори Турсунов Қуръон ва Ҳадисда қарз исломда энг асосий иллатлардан бири ҳисобланишини таъкидлаб ўтди Аслида газ, электр энергияси, сув, нефть ва шунга ўхшаган табиий бойликларга эгалик қилишда шариатда қандай ечим берилган? «Расулуллоҳ дедиларки, мусулмонлар уч нарсада: сувда, яйловда, ўтда шерикдирлар». Бошқа ривоятда эса: «Инсонлар уч нарсада: сувда, яйловда, ўтда шерикдирлар». Умумий мулкчиликнинг бу шакли фақатгина ҳадисларда зикр қилинган уч нарсада чегараланмаган, балки, жамоат қулайликлари деган сифатга эга бўлган ҳамма нарсага тааллуқлидир. Шунга кўра газ, электр энергияси, нефть ва шу каби жамоат қулайликлари деган сифатга эга бўлган ҳамма нарса жамоат мулки деб эътибор қилинади Бугунги кунда ҳокимият жамоат мулкини шахсий мулк сифатида ўзлаштириб беради Бунинг натижасида халқ ўз бойлигини қиммат нархда шахсий корхоналардан сотиб олишга мажбур бўлмоқда -------------------------------------------- http://www.najot.info/ https://www.facebook.com/najot.info/ https://vk.com/id346445835 http://ok.ru/profile/569184336458 ---------------------------------------------