Ўзбекистон халқ артисти Толиб Каримовнинг ҳаёт чизгилари | Hayot chizgilari HD

02.03.2022
"Ҳаёт чизгилари" кўрсатуви "Тошкент" телеканали Театр актёри Толиб Каримов 1940 йилда Тошкентда туғилган. 1961 йилда А.Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик факультетини тугатгач, 1961—63 йилларда институт йўлланмаси билан Кўқондаги Ҳамза номли театр¬да актёр сифатида ижодий фаолия¬тини бошлайди. Бу театрда у С.Аҳмаднинг "Ҳасан-Ҳусан" комедиясида милиционер, Одил Ёкубовнинг "Олма гуллаганда" асарида Азиз, Лазутиннинг "Сержант милицияси" асарида сержант ва бошқа бир неча ролларни ижро этди. Т.Каримов 1963 йилда Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат (ҳозирги Ўзбек Миллий) академик драма театрига ишга ўтиб, то шу кунгача ушбу театрда фаолият кўрсатиб келмокда. Шу даврда у ғарб драматурглари, рус ва бошқа қардош халқлар, шунингдек ўзбек драматургларининг асарлари асосида саҳналаштирилган қирқдан ортиқ спектаклларда асосий роллар¬ни ўйнади. У яратган Йўлчи (Ойбек, "Қуғлуғ қон"), Ғофур (Ҳамза, "Бой ила хизматчи"), генерал Колотов (Л.Шейнин, "Мудҳиш айбнома"), Азиз (С.Азимов, "Замон драмаси"), Чўпон (Софокл, "Шоҳ Эдип"), Улуғбек (Шайхзода, "Мирзо Улуғбек"), Дарвеш (М.Карим, "Ой тутилган тунда"), шоҳ Маъмун (Уйғун, "Абу Райҳон Беруний"), Пиночет (Бичков, "Мен Чилига ишонаман"), Абресков (Л.Толстой, "Тирик мурда"), Азизбой (Иззат Султон, "Истеҳком"), Ҳожидарға (Т.Тўла, "Нодирабегим"), профессор Иванов (А.Сафронов, "Юрак операцияси"), Аҳмад Танбал (П.Қодиров, "Юлдузли тунлар"), Мирзакарим Қутидор (И.Султон, "Абдулла Қодирийнинг ўтган кунлари"), Ҳусайн Бойқаро (Уйғун, И.Сул¬тон "Алишер Навоий"), Амир Темур (А.Самад, "Соҳибқирон Темур") ва бошқа образлар актёр ижодида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Ҳусайн Бойқаро каби ҳукмдорлар, Йўлдош Охунбобоев, Пиночет каби давлат арбоблари образларини яратиш Толиб Каримовдан катта иқтидор ва масьулиятни талаб этарди. Актёрдаги баланд бўй, қадди-қомат, ўзига хос файзли ташқи қиёфа буюк ҳукмдорлар ва таниқли давлат арбоблари образларини гавдалантиришда қўл келган, У ўзига берилган ролни ниҳоятда жонли, ҳаётий тарзда ҳаққоний акс эттиришга эришган. Бу ўринда яна унинг ижросидаги Мирзакарим Қутидор («Абдулла Қодирийнинг ўтган кунлари"), Азизбой ("Истеҳқом"), Тантибойвачча ("Қутлуғ қон"), Аҳмад Танбал ("Юлдузли тунлар") каби образларнинг жозибаси, ҳаққонийлигини алоҳида таъкидлаш зарур. Мустақиллик актёр ижодига янги руҳ, янги мазмун олиб келди. У бу йилларда Сайд Барака (А.Орипов, "Соҳибқирон"), Доктор Тавин (А.Кассоно, "Етти фарёд"), Имом (О.Ёқубов, "Бир кошона сири"), Толиб (Ҳ. Муҳаммад, "Хотинлар гапидан чиққан ҳангома"), Сайд Обид (М.Шайхзода, "Мирзо Улуғбек") каби образларни яратди. Толиб Каримов ижодини телевидениесиз тасаввур қилиб бўлмайди. У Ўзбекистон телевидениесида тайёрланган ўттиздан ортиқ телепостановкаларда асосий ролларни ижро этди. Жўра (Ғ.Ғулом, "Ёдгор"), Ғуломжон (М.Исмоилий, "Фарғона тонг отгунча"), Низомжон (С.Аҳмад, "Уфқ"), Навоий (И.Махсумов, "Навоий Астрободда"), Й.Охунбобоев (Ҳ.Нўъмон, Ш.Шораҳмедов "Ота"),Қаландар Қарқоний (О.Ёқубов, "Улуғбек х

Похожие видео