Собиқ Бош прокурор Қодиров устидан ярим миллиард долларлик даъво аризаси берилди HD
Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб¸ ҳибсда қолаëтган собиқ Бош прокурор Рашитжон Қодиров ва унинг оиласига қарашли экани айтилаëтган Тошкентдаги бизнес тизимларида Бош прокуратура махсус гуруҳи кенг қамровли тафтиш ўтказмоқда; уларга тегишли мол-мулк хатланмоқда. Бораëтган тергов амалиëтлари давомида ҳозирга қадар собиқ Бош прокурордан жабр кўрганлардан умум қиммати ярим миллиард АҚШ долларига тенг даъво аризалари олинган. Бу тафтишлар ҳақида Озодликка маълумот берган ИИВ мулозимига кўра¸ Қодиров иши доирасида Инфинбанк¸ Flagman савдо тармоғи ва Давлат божхона қўмитасида текширув бормоқда. Бу кенг кўламли текширувлар ҳақидаги маълумотни Озодлик суҳбатлашган бошқа расмийлар ҳам тасдиқлади. Уларга кўра¸ текширувлар жараëнида Қодировларга оид экани айтиладиган Flagman савдо тармоғи бошқарувчиси¸ давлат омборхоналарини ноқонуний равишда Қодировлар бизнесига бериб қўйганликда айбланаëтган божхона қўмитаси мулозими ҳибсга олинган¸ унинг пулларини "ювиб берганликда гумонланаëтган" Инфинбанк эгаси эса сўроқ қилинмоқда. "Инфинбанк эгаси" Қодиров пулини ювганликда гумонланмоқда Ўзбекистон банк тизимида ишловчи мулозимнинг Озодлик билан суҳбатда билдиришича¸ Тошкентдаги Инфинбанк “эгаси” Фарҳод Мамажонов собиқ прокурор Рашитжон Қодиров “пулини ювганликда” гумон қилинмоқда.