Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашитжон Қодиров устидан суд жараëни бошланди HD

08.01.2019
2019 йилнинг 7 январь куни Ўзбекистондаги энг шов-шувли жиноят иши фигуранти – Ўзбекистон собиқ Бош прокурори Рашитжон Қодиров устидан суд жараëни бошланди. Бу ҳақда Озодликка бир-биридан мустақил манбалар билдирди. Жараëн бошланганини Ўзбекистон Олий суди мулозими тасдиқлади, бироқ суднинг ëпиқ тарзда ўтказилиши муносабати билан матбуотга бу ҳақда маълумот берилмаслигини билдирди. Ëпиқ суд жараëни Собиқ бош прокурор Рашитжон Қодиров ишига яқин мулозимнинг Озодликка айтишича, суд жараëни Тошкент шаҳар Юнусобод туман судида ўтмоқда. "Суд жараëнига Жиноят ишлари бўйичаТошкент шаҳар судининг ўринбосари Акбар Туробов раислик қилмоқда.Ëпиқ режимда ўтаëтгани учун тафсилотларни ҳатто судланувчилар яқинларига ҳам айтишмаяпти. Бугунги жараëнга қанча айбланувчининг олиб келинганини аниқ билмайман¸ аммо 15 тача атрофида деб тахмин қиламан. Суд бошланишидан олдин у ерга "Тез ëрдам" келганидан¸ Мирағлам Мирзаевнинг ҳам олиб келинганини тушуниш мумкин"¸ деди жараëнни билвосита кузатаëтган Озодлик суҳбатдошларидан бири.

Похожие видео