Россияда ўзбекистонликларни героинфуруш қилган катта жиноятчилар қидирилмоқда HD
Москва вилоятида йириқ миқдорда героин моддасини сотишга уринганликда айбланиб ушланган олти нафар Ўзбекистон ватандоши маҳкамага тортилди. 4 килодан кўпроқ героин билан қўлга тушган ўзбекистонликларни бу "бизнес"га олиб кирган катта жиноятчилар эса ҳозирча очиқда қолмоқда. Москва вилоятининг Химки шаҳар судида уюшган жиноий гуруҳ аъзо сифатида катта миқдорда героин сотишга уринганликда айбланиб қўлга олинган олти нафар Ўзбекистон ватандоши устидан маҳкама жараëни бошланди. Москва шаҳар прокуратураси катта прокурори Анастасия Анфиногенованинг Озодликка айтишича¸ судланувчилар уюшган жиноий гуруҳнинг аъзолари ва уни бошқарганлар ҳозирча қўлга олинмаган: - Ушланганларнинг икки нафари Шоҳруҳ Ҳазратқулов ва Маъмура Аҳмедовалар – Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятидан, қолган йигитлар Самарқанддан. Улар жуда ҳам ёш, бирортаси оила қурмаган ҳали! Бу жиноятни Москва шаҳри ва вилоятида ташкиллаштириб, уларни жалб қилган яна бир нечта шахс қидирувда қолмоқда¸ уларга нисбатан алоҳида жиноий иш қўзғатилган. Буларнинг Зеленоград, Раменское ва Химки шаҳарларидаги яшаш жойидан 4 килодан ортиқ героин моддаси мусодара қилинди, деди прокурор Анфиногенова.