GM-Uzbekistan Россияда йўқотгани пулини қайтариб олиши мумкин HD

14.02.2017
Россияда банкрот деб эълон қилинган “УзДЭУавто-Воронеж” ширкати қарзлари яна 9,56 миллиардга кўпайиб, жами 21 миллиард рублдан ошиб кетди. Воронеж Арбитраж суди қарорига кўра, энг катта қарз берувчи ташкилот - “Женерал Моторс Ўзбекистон” “УзДЭУавто-Воронеж”ни банкрот қилишни назорат этиб боради. “УзДЭУавто-Воронеж”нинг қарзлари 21 миллиард рублдан ошди Uz-Daewoo ширкатининг Россиянинг Воронеж шаҳрида жойлашган ягона дистрибьютори - “УзДЭУавто-Воронеж”ни банкрот этиш бўйича ишлар давом этмоқда. Воронеж вилоят Арбитраж суди куни кеча чиқарган қарорида “УзДЭУавто-Воронеж”нинг қарзи яна 9,56 млрд рубл (~162 млн. АҚШ доллари-таҳр.) га ошганини қайд этди. Суд ширкатнинг навбатдаги қарзи GM Uzbekistan автоконцернига тегишли эканини эътироф қилмоқда. Воронеж вилоят Арбитраж суди расмийси Юлия Игнатова Озодлик Радиоси сўровига GM концерни кредитлари қарздор ширкатнинг умумий қарзи ҳажмидан 50 фоиздан ошгани сабабли,GM Uzbekistan банкротлик ишининг асосий назоратчиларига айланганини тасдиқлаб берди. Шу тариқа, “Женерал Моторс Ўзбекистон”, “УзДЭУ Авто-Уфа”, Россия Федерал Солиқ хизмати, “Зенит” банки, “Автолига-Уфа” МЧЖ ва бошқа қатор ташкилотлар талаблари асосида, дистрибьютор “УзДЭУавто-Воронеж”нинг жами қарзлари ҳажми 21 миллиард рубл ёки 356 миллион АҚШ долларидан ошиб кетиши мумкин.

Похожие видео

Показать еще