Россияда ишлаш учун суғурта ва имтиҳон сертификатларини энди Ўзбекистонда олиш мумкин HD

10.05.2018
Россияга меҳнат қилгани кетаётган муҳожирлар суғурта полисларини ва рус тили бўйича сертификатларни бевосита Ўзбекистонда олиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Дастлабки сертификатларни меҳнат муҳожирлари Ўзбекистоннинг ўзида бир-икки ойдан кейин ола бошлаши мумкин. Ўзбекистоннинг Ташқи меҳнат миграция агентлигидан олинган маълумотга кўра, Россия ҳукумати билан Ўзбекистон тиббий муассасаларида берилган ҳужжатларни ҳам тан олиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Ўзбекистон ва Россия меҳнат муҳожирларига ишга рухсатнома бериш учун зарур бўлган рус тилини билиш бўйича сертификат ва суғурта полисларини Ўзбекистонда бериш масаласи бўйича келишиб олди. Бу хабарни тарқатган Sputnik.uz нашрига кўра, агентлик сертификатларни аллақачон бера бошлаган. Бу масалалар юзасидан пайдо бўлган қатор саволлар билан Озодлик Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилди. Агентлик матбуот хизмати раҳбари Карим Баҳриев рус тили бўйича сертификат ва суғурта полисларини бериш бўйича тайёргарлик ишлари ўтган йил апрелида икки давлат ўртасида имзоланган миграция соҳасидаги ҳужжатлар асосида олиб борилаётганини айтди. - Россия билан Ўзбекистон ўртасидаги шартномага кўра, патентлар ва бошқа ҳужжатларни Ўзбекистоннинг ўзида олиш учун ҳаракатлар қилинмоқда. Айрим журналистлар ҳали бўлмаган ишни бўлган, деб ёзаяпти. Ҳозирча Россия Федерациясига меҳнат мигрантларни кетишдан олдин тайёрлаш ва жўнатиш Маркази Самарқанд шаҳрида очилди. Яна биттаси Фарғонада очилиши кутилмоқда бир-икки ойда: у ерда қурилиш ишлари кетаяпди. Тошкентда ҳам бунга тайёргарлик ишлари кетмоқда. Самарқанддаги марказда санкт-петербурглик мутахассислар ўтирибди – сертификатларга ўқитиш ишлари олиб борилаяпти.

Похожие видео