GM Uzbekistan билан ишлаган ширкатларда ëппасига текширув бошланди HD

06.05.2016
Ўзбекистонда GM Uzbekistan иши бўйича кенг қамровли текширувлар бошланганини айтган Озодлик манбалари¸ тафтишлар автомобиль ишлаб чиқариш саноатига билвосита алоқаси бор ширкатларда ҳам олиб борилаëтганлигини таъкидлади. Озодлик манбаларининг айтишича, юзлаб терговчи сафарбар қилинган бу текширувлар боис GM Uzbekistan корхоналари фалаж hолга келган. Ўзбекистонда GM Uzbekistan иши бўйича ширкат бош директори Тоҳир Жалиловдан ташқари яна камида 10 одам ҳибсга олингани ортидан “Ўзавтосаноат” бошқарув раиси¸ Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Улуғбек Рўзиқуловнинг ҳам терговга чақирилгани ҳақида Озодлик манбалари ўз тасарруфидаги маълумотларга таяниб билдирди. Озодликнинг “Ўзавтосаноат” корхонасидаги манбаси конвейер тўхтаганини тасдиқлади ва “автомобиль заводи фаолияти тўхтатилиши вақтинча ҳолатлигини урғулади: - Ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатиш бу ҳар йилги профилактика ўтказиш масаласи билан боғлиқ¸ бу тўхташнинг тафтишлар даврига тўғри келгани тасодифдир¸ кейинги ойга бориб завод тўлиқ қувват билан ишга тушади¸ деди “Ўзавтосаноат” корхонасидаги Озодлик манбаси. Озодликнинг бошқа манбаси эса¸ GM Uzbekistan ширкатининг Асакадаги заводида ишлаб чиқариш деярли тўхтатиб қўйилганини кенг кўламли тафтишлар билан изоҳлади: - Асакадаги завод тергов идорасига айланди. Встречний (криминал схемага алоқадорлик) сўроқ билан янги ва янги одамлар сўроқ қилинаяпти. Масалан¸ заводга пластик жихоз ясаб берадиган ширкат раҳбари сўроқ қилинди. У ўз навбатида яна бир поставшик номини айтади. Встречний билан ўша поставшикка чиқилади. Мен билганим¸ ўнта терговчи ишлаяпти¸ дейди бу манба.

Похожие видео

Показать еще