Навоий вилоят ҳокими ўзини самолёти бор Россия губернаторига қиёслади - BBC Uzbek
Навоий вилоят ҳокими Қобул Турсунов ўринбосарларига олиб берган 8 та Malibu-2 русумли машиналар масаласига изоҳ берди. Ҳокимга кўра Президент Мирзиёев маҳаллий ҳокимларга бюджетга тушадиган пулларни ўз ихтиёрлари билан ишлатиш каби "катта ваколат" берганидан сўнг машиналарни олишга имконият пайдо бўлган. Кун.уз сайтига интервью берган вилоят ҳокими интернетда шов-шув бўлиб кетган ўринбосарларига 8 та Malibu-2 олиш масаласига батафсил тўхталган. "Ҳар қандай ҳолатни тўғри тушуниш керак. Биз вилоят ҳокимининг ўринбосарларига 8 та эмас 5 та Malibu-2 русумлик хизмат автомашинаси сифатида топширдик. Битта шаҳар ҳокимига топширилди. 2 та фақулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда давлат солиқ бошқармасига хизмат машинаси сифатида автомашиналар топширилди", дейди у. Қобул Турсуновнинг айтишича, машиналар GM Uzbekistan сайтида кўрсатилганидек 302 миллион сўмдан эмас, балки акция сабаб 267 миллион сўмдан олинган. "Акцияда иштирок этганимиз нуқтаи назаридан қарийб 50 миллион сўм иқтисод қилдик", деган ҳоким. 8 та Malibu-2 солиқ тўловчиларга 2 миллиард 136 миллион сўм, ёки 256 минг долларга тушган. Вилоят ҳокимининг ўзи Ўзбекистонда божхона тўловларини тўлаб бўлгандан кейинги нархи 50 минг доллардан бошлаб 110 минг долларгача чиқадиган Toyota Prado машинасида юради. Машиналарнинг келиш манбасига тўхталган ҳоким амалдорларга бундай шароит яратилишига Президент Мирзиёев томонидан кўп ваколат берилганига боғлайди. "Манбасини айтмоқчи бўлсам, муҳтарам юртбошимиз томонидан 2017 йилнинг бошиданоқ маҳаллий давлат ҳокимларининг фаолиятини эркинлаштириш, уларни бўлаётган барча соҳаларда салоҳиятини ошириш нуқтаи назаридан кўп ваколатлар берилди. Қолаверса ҳукуматимизда ўша енгил хизмат машиналари билан боғлиқ, 1999 йил, адашмасам, апрелдаги 154-сонли қарорга ҳам ўзгартириш киритилди". Ҳокимнинг таъкидлашича, вилоятда бўш турган бинолар ва ерларни сотиб ўз ўринбосарларига люкс русумдаги Malibu-2 олиб берган. "Биз ваколатимиз доирасида, манба нуқтаи назаридан бизда бўш турган, фойдаланмаётган ер майдонлари, биноларни сотишдан тушган маблағлар ҳисобига. Яна бир нарсани ман ўзимга қайд этиб ўтишни жоиз деб биламан. Муҳтарам юртбошимиз томонидан маҳаллий бюджетга тушадиган, прогноздан, режадан орттириб бажарилган қисмини ўзларининг ихтиёрига қолдириш нуқтаи назаридан бизга жуда катта ваколатлар берилган". Навоийда бошқа вилоятларда бўлгани каби мактаблар етишмайди. Вилоятда минглаб ўқувчилар жой йўқлигидан 2 гоҳида 3 сменада ўқишишга тўғри келади. Ҳокимнинг айтишича, 2018 йил якунига келиб маҳаллий бюджетга тушумларнинг эркин қолдиғи қарийб 400 миллиардга етган. Бу маблағни у Президент берган ваколат билан истаганича сарфлаши мумкин. "Саволимизнинг иккинчи томони биздаги мавжуд автопаркнинг техникалари ўзининг хизмат муддатини ўтаб бўлган автомашиналар ташкил этади. Тўғри, текширишларингиз ҳам мумкин. Учта ўринбосаримизда Captiva русумли автомашина бор эди. Биз учта автомашинани туман ҳокимларига хизмат муддатини ўтаб бўлган машиналарнинг ўрнига хизмат машинаси сифати