Ҳукумат халқни ўз норозилигини билдираётгани учун жазоламоқда HD
Ҳукумат халқни ўз норозилигини билдираётгани учун жазоламоқда Хабар: Жорий йилнинг 2 август куни Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди ўтган шанба Андижон вилояти ҳокимлиги биноси олдидаги йўлни тўсиб қўйган бир гуруҳ шахс (17 киши) иши бўйича ҳукм чиқарди. Вилоят ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, ўтган шанба куни фуқаролардан бир гуруҳи вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов қабулига келишган, бироқ қабул тартибида ўзгаришлар бўлгани учун улар ҳокимнинг биринчи ўринбосари Отабек Турсунов ҳузурига йўлланган. ИИБ баёнотида айтилишича, ҳокимлик ходимлари изоҳига қарамай, фуқаролар биринчи ўринбосар қабулига киришдан бош тортишиб, жамоат жойида ўзини тутиш қоидаларини бузишиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари талабларига бўйсунмай, ҳокимлик биноси олдидаги автомобиль йўлини тўсиб қўйишган. Мазкур ҳодиса юзасидан Андижон шаҳар ИИБ фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси терговга қадар текширув ўтказган ҳамда текширув натижалари ва бошқа материаллар шаҳар судига топширилган. Судланганлардан 11 нафари 8 суткадан 15 суткагача ҳибсга олинганлар, қолганларига эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари (1 миллион 715 минг сўм) миқдорида жарима солинган. Озодлик ўтган ой Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани Айритом қишлоғида ўтган ой электр энергияси билан боғлиқ муаммолар туфайли Тошкентдан келаётган “Афросиёб” тез юрар поезди йўлини тўсиб қўйган 9 нафар фуқаро 15 кунга ҳибсга олингани, яна 4 киши жаримага тортилгани ҳақида хабар қилганди. (Озодлик, 04.08.2021) Изоҳ: Мирзиёев иқтидорга келганидан буён қаерда нутқ сўзласа, қаерга борса халқ биздан рози бўлсин, биз халқ хизматкоримиз, дейишдан чарчамайди. Бироқ амалда бунинг тамоман акси бўлмоқда. Худди бошқа соҳаларда бўлаётганидек. Мирзиёв халқ хизматкорлари, дея сифатлаган туман, шаҳар ва вилоят ҳокимларининг олдига кириб, ўз муаммоларига ечим беришларини хоҳлаган одамларга ҳар хил баҳоналар билан рад жавоби берилмоқда. Бундан ғазабланган оломон ҳокимият эътиборини тортиш учун йўллар ва поездлар йўлини тўсишга мажбур бўлмоқда. Умуман олганда, шу пайтгача ўз муаммоларига ҳокимият эътиборини тортиш учун халқ шундай чоралар қўллашга мажбур бўлиб келмоқда. Чунки раҳбар-ҳокимларнинг халқ дарди, унинг муаммолари билан умуман иши йўқ. Мирзиёев таъбири билан айтганда, “хизматкор”ларнинг ўз “хўжайини”га хизмат қилишга вақти йўқ. Уларнинг бор-йўқ ташвишлари ҳокимлик курсисида ўтириш бўлиб қолган. Бу нафақат маҳаллий ҳокимларга тегишли гап, балки улардан тортиб то Мирзиёев ва унинг атрофидаги жиноятчи тўдага ҳам тегишлидир. Ушбу жиноятчи тўда халқни қандай бошқариш борасида Америка, Россия каби кофир мустамлакачи давлатларнинг кўрсатмаларига қулоқ солмоқда. Чунки Мирзиёев ва унинг жиноятчи тўдаси халқни эмас, уларни рози қилиш билан ҳокимиятда узоқроқ қолишга интилишяпти. Халқ ичидан чиққан норози кайфиятдаги одамларни жамоат тартибини бузишга мажбур қилиш орқали уларни қамаш ва жарималар солиш эса, бошқаларга дарс бўлиши учун қилиняпти. Гўёки ҳукумат халққа қарата мана, ким норозилик билдирса унинг аҳволи шундай, балки
Похожие видео
Показать еще