Fakt va Fikr (Maxsus-7): Qur’on mullalarning monopoliyasi emas! (Abror Muxtor Aliyga javob) HD

11.03.2021
Шу йил 25 февраль куни “Факт ва Фикр” каналида “Аллачиларга жавобларим” деб номланган кўрсатув эфирга узатилгани эсингизда бўлса керак. 8 март куни Аброр Мухтор Алий деган диний уламо ўзининг Ютюб каналида ана шу жавобларимга ўз раддиясини билдирибди. Мен шахсларга қарши курашни эмас, шахслар кўтариб ва тарғиб қилиб юрган зарарли ғояларга қарши курашни муҳим деб биламан. Зеро, ёмон шахслар эртами-кечми ўлади, лекин уларнинг ғояси кейинги авлодга ўтиб яшашда ва жамиятга зарар беришда давом этаверади. Зарарли ғояларга қарши курашар эканман шу ғояларни тарғиб қилиб юрган шахсларни ғоя ташувчиси ва тарғиботчиси, ҳақиқатга қарши курашаётган лагер вакили тариқасида, факт сифатида келтираман холос. “Аллачи” шахсларни ҳам мамлакатимизда миллатни ухлатишга қаратилган катта ғоявий ишлар олиб борилаётганини кўрсатиб бериш учун факт сифатида мисол келтирган эдим холос. Демак, диний уламо Аброр Мухтор Алийнинг 8 мартдаги раддиясига, унда айтган туҳматларига қарши жавобларим билан танишинг. Аввало шуни айтишим керак-ки, Аброр Мухтор Алий мен келтирган бирорта далилни инкор қила олмаган. Шунинг учун бу уламо ўз репертураридан келиб чиқиб, фактларни муҳокама қилмасдан, мени ва яқинларимни камситишга ўтган, ўзимнинг ва онамнинг шаънига бир қанча туҳматларни ёғдирган. Баҳсда келтирилган аргументга қарши аргумент келтира олмаган одамлар одатда шундай бўлишади – мавзу қолиб, шахсларга ташланишади. Аброр Мухтор Алийнинг гапларини эшитсангиз, ушбу диний уламо оддий баҳс маданиятидан узоқ одам эканлигига сиз ҳам амин бўласиз. Эшитамиз! Аброр! Яҳудийнинг роҳиби ҳам, насоронинг попи ҳам, буддавийнинг монахи ҳам, ҳаттоки энг ашаддий ўғри ва қотил ҳам бировнинг 70 дан ошиб 80 қараб кетаётган онасини, унинг рўмолини, бошқа эркакнинг хотинини муҳокама қилмайди. Сенинг тилинг билан айтганда, бу ишни ҳатто эшшак ўғрилари ҳам қилишмайди. Чунки эшшак ўғрилари ҳам бировнинг кекса онасини муҳокама қилишдан ирганишади. Лекин сен ирганмайсан! Аброр! Энди сенга эргашиб юрган ватандошларимизга ҳам мурожаат қиламан. Аброр Мухтор Алийга билиб ё билмасдан эргашиб юрган ватандошлар! Пири комилингизнинг қандай одамлигини кўряпсизларми?! Азиз ватандошлар! Энди айтинглар-чи, диний насиҳатни фақат мазлумларга йўналтириб, уларни сабрга чақирадиган, уйбузар ҳукуматга эса насиҳат қилмайдиган, ҳукумат ўзига хатар деб билан одамларга туҳмат қилиб, уларни ҳақорат қиладиган диний уламо Аброр Мухтор Алий дин тужжорими ёки “Имомлар фақат эзилаётган халқни сабрга чақиравермасдан, уйбузар ҳоким ва вазирларга ҳам насиҳат қилишлари керак!” - деган журналист Бобомурод Абдулла дин тужжорими? Фактларни ўрганинг ва фикр қилинг! Бобомурод Абдуллаев 2021 йил 11 март

Похожие видео