Fakt va Fikr (Maxsus-21): Muhammad Solih qanday odam? Faktlar javob beradi... HD

24.05.2021
Муҳаммад Солиҳ қандай инсон? Бу саволга энг қисқа жавобни шоир Ҳамроқул Асқар берган. 1990 йил Ғафур Ғулом нашриётида чоп этилган “Сўз изтироби” тўпламида Ҳамроқул Асқарнинг Муҳаммад Солиҳга бағишланган бир шеъри бор. Ҳамроқул Асқарнинг айишича, муаллиф бу шеърни Муҳаммад Солиҳнинг ўзига ҳам ўқиб берган. Шеър “У”, яъни русчасига “ОН”, инглизчасига “HE”, деб айтилади. Қисқагина мана шу шеърда Ҳамроқул Асқар Муҳаммад Солиҳнинг ўта бешафқат одам эканлигини, нафақат одамларни, балки ютиб турган ҳавосини, уни исинтираётган қуёшни ва ичаётган сувини ҳам беҳад ёмон кўриши ҳақида ёзади. Демак, Ҳамроқул Асқарнинг “У” шеъри. Барчага баробар нур сочганлиги учун Қуёшни, дўст- душманни ажратмаганлиги учун Сувни, ҳеч қандай гуруҳга мансуб бўлмаганлиги учун Ҳавони ва бошқа кўплаб унсурларни даҳшатли равишда ёмон кўради. Сув, Ҳаво ва Қуёшга иши тушиб турганлиги боис ноилож муроса қилаётганидан ўзидан жирканади. “Ўзинг Худо бўлмагач, кўрган кунинг қурсин!”, дея тинимсиз сўкинаётган бу одамнинг ғазабини унга қўрқа-писа яқинлашиб келаётган қарилик ловуллатиб юборса-да, у ўлимни севади. Ҳаммага бирдай шафқатсиз бўлганлиги учун ўлимни ҳурмат қилади... Мен эса бугунги кўрсатув ниҳоясида Ҳамроқул Асқарнинг Муҳаммад Солиҳга бағишланган иккинчи шеърини ўқиб бермоқчиман. Бу шеър ҳам ўша “Сўз изтироби” тўпламига кирган. Шеър “Дўқ” деб номаланади. Демак, Ҳамроқул Асқарнинг “ДЎҚ” шеъри. Мен Сизни осмонга улоқтириб, кутиб ўтирмайман, “Қачон тушаркин” дея, Ё, чўқмор билан уриб киритиб юбормайман тизангизгача ерга... Мен шунчаки қулоғингизга секин шивирлайман, таништириб қўяман ўзингиз билан. Азиз ватандошлар! Муҳаммад Солиҳга бағишланган беш кўрсатувда мен уни ерга тушишини кутиб ўтирмадим. Муҳаммад Солиҳни чўқмор билан уриб, тиззасигача ерга ҳам киргизмадим. Шоир Ҳамроқул Асқар айтганидек, мен Муҳаммад Солиҳни унинг ўзи билан таништирдим холос. Фактларни ўрганинг ва фикр қилинг! Бобомурод Абдулла 2021 йил 23 май

Похожие видео

Показать еще