Fakt va Fikr (Maxsus-14): Siyosiy dayuslardan ehtiyot böling! HD

09.05.2021
Бугун 9 май, Хотира ва қадрлаш куни. 1939 йилда Германия Ғарбдан, СССР эса Шарқдан Польшага ҳарбий хужум уюштириб, иккинчи жаҳон урушини биргаликда бошлашган. Бугун икки золим – Адольф Гитлер ва Иосиф Сталин ўртасида кейинчалик юзага келган ҳарбий низо қурбонларини эслайдиган кун. Бугун қизил империянинг Афғонистонга қилган ноҳақ ҳарбий ҳамласида, биродар ва қўшни мусулмон афғон халқига совет даҳрийлари уюштирган тажовузда ҳалок бўлган ватандошларимизни хотирлайдиган кун. Ўликлар эсланадиган ушбу кунда мен тириклар ҳақида гапиришни ният қилдим. Чунки бизга ўликлардан эмас, тириклардан хатар бор. Мен охирги беш йилда Ўзбекистонда айнан, 9 май куни, шаталоқ отиб қутурадиган даюс ватандошларимиз ҳақида гапиришни ният қилдим. Барчага маълумки, ўз жуфтини, аёлини, қизини бегона эркаклардан қизғанмайдиган эркак даюс деб айтилади. Даюслик барча динларда, айниқса, Ислом динида қаттиқ қораланади. Бугун мен оддий даюслар ҳақида эмас, охирги пайтларда айнан 9 май куни қутурадиган сиёсий даюслар ҳақида сўзламоқчиман. Оддий даюслар аёлини ёки қизини бегона эркаклардан қизғанмаса, сиёсий даюслар ватанини, юртини, элини бегона давлатлардан, айниқса босқинчилардан қизғанишмайди. Сиёсий даюслар ватанини муштипар онасига ёки суюкли қизига тенглаштириб баландпарвоз шеърлар, романлар ёзиши, қўшиқлар куйлаши ёки нутқлар сўзлаши мумкин. Лекин босқчинчи келиб ватанини, юртини, элини сўраса, бундай соҳта ватанпарварлар ўзига ишониб топширилган бу неъматларни душманга қўш қўллаб топширишади. Ўзбекистондаги сиёсий даюсларни бошқа кунлар аниқлаш қийин бўлса ҳам, айнан бугун, 9 май куни, уларни аниқлаш жуда осон. Бугун улар Иккинчи жаҳон урушида совет армияси кийган очмош рангли ҳарбий кийимларни кийишади. Сиёсий даюсларнинг ўртамиёналари Қизил армиянинг каскаларини ҳам тақиб олишади. Ватанини бегона давлат итарганидан кайф қиладиган, суперсиёсий даюслар эса ватанини босиб олган ҳамда ёшу қари ўзбекни бирдек қирган босқинчининг сариқ-қора лентасини тақиб, босқинчининг тилида қўшиқлар куйлашади, босқинчининг байроғини ўзининг мустақил юртида ҳилпиратишади. Агар сиз: “Сиёсий даюслик фақат қўшиқчи ва артистларга хос ҳислат” – деб, ўйласангиз, адашасиз. Сиёсий даюслик касб, мансаб, ижтимоий мақом, миллат ва дин танламайди. Сиёсий даюсларнинг ичида оддий ишчилар ва галстукли амалдорлар ҳам бор, исмини ёза олмайдиган кўрсаводлар ва фан докторлари ҳам бор. Ким бўлишидан қатъий назар, сиёсий даюслардан эҳтиёт бўлинг! Чунки улар Ўзбекистонни Россия босса ҳам, Хитой босса ҳам, бошқа давлат босса ҳам, лаззатланишади. Маънавий ва руҳий жиҳатдан бузуқ бу нусхалар айнан ўз лаззати учун хотинини ҳам, қизини ҳам, ватанини ҳам бегонага беришга шай ҳолда юришади. Ҳаром лаззатига эришиш учун улар пайт пойлаб юришади. Сиёсий даюслар 9 май кунини ҳам кутиб яшашади. Бу кунни улар “Хотира ва қадрлаш куни” деб эмас, босқинчининг қаричи билан ўлчаб, “Ғалаба куни” деб ҳисоблашади ва нишонлашади. Охирги беш йилда Ўзбекистонда сиёсий даюслар бош кўтарганидан, сиёсий даюсл

Похожие видео

Показать еще