Fakt va Fikr (Maxsus-3): “Arqadağ” marhum Sulaymonning uyini qurşovga oldi HD

23.02.2021
Туркманистон ҳукумати Дашоўғуз вилояти Кўҳна Урганч туманида калтаклардан вафот этган 14 ёшли Сулаймон Турсунбоевнинг уйини қуршовга олди. “Озодлик” радиоси Туркман хизмати ҳамда “360” телеканалининг хабар беришича, февраль ойи бошида кураш чемпионатида президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг қариндошига ютқазишдан бош тортганлиги учун калтаклаб ўлдирилган ўзбек курашчисининг уйига олиб борувчи йўлларга шлагбаумлар ва милиционерлар қўйилган. Марҳумнинг ота-онаси ва қариндошларига бегона кишилар билан учрашиш, хорижий оммавий ахборот воситаларига интервью бериш таъқиқланган. “360” телеканали журналисти Максим Селиковнинг билдиришича, Туркманистон хавфзилик хизмати ходимлари мамлакатдаги барча мактаб ўқитувчиларига Сулаймон Турсунбоевнинг ўлимини муҳокама қилган ўқувчилар рўйхатини тузиб боришни ва хизматга тақдим этиб боришни буюрган. Ўзбек курашчисининг ўлимидан кейин туркманистонлик ота-оналар фарзандларини спорт мактаблари ва интернатларидан қайтариб олишни бошлашган. Улар: “Бизга бундай спортнинг кераги йўқ!” – деб, фарзандларини уйларига олиб кетишмоқда. Максим Селиков мухожиротдаги туркман мухолифати яқин кунлар ичида БМТ биноси олдида пикет уюштириб, унда Сулаймон Турсунбоевнинг қотилларини жазолашни, президент Бердимуҳаммедовга сиёсий босим ўтказишни талаб қилишмоқчи. Бундан ташқари, мухолифатчилар Халқаро Олимпия қўмитасига мурожаат қилиб, Турсунбоевнинг ҳақиқий қотиллари жазоланмагунча Туркманистонни барча спорт турларидаги барча халқаро мусобақалардан четлатишни сўрашмоқчи. Атрофига фақат қариндошу яқинларини тўплаб олган Арқадағ тўдасининг жиноятлари ошкор бўлишини истамаяпти. Ҳақиқат маҳаллий ва хорижий жамоатчиликка ошкор бўлмаслиги учун Бердимуҳаммедов қўлидан келган барча ишларни қиляпти. Информация сув каби чиқиш тешикларини ҳам, кириш тешикларини ҳам барибир топиши диктаторнинг ҳаёлига келмаяпти. Бу тарангликни бартараф этишнинг энг осон йўли 14 яшар Сулаймон Турсунбоевни калтаклаб ўлдирган арқадағчиларни жиноий жавобгарликка тортиб, қамашдир. Лекин туркман диктатори ўзидан олдинги диктаторлар йўлидан бориб, ишни бости-бости қилишни лозим топмоқда. Бунга ажанбланмаймиз. Чунки илон оғзидан асал олиш қанчалик имконсиз бўлса, золимдан адолат чиқиши ҳам шунчалик имконсиздир. Фактларни ўрганинг ва фикр қилинг! Бобомурод Абдулла 2021 йил 23 февраль

Похожие видео

Показать еще