ПОП ТУМАНИДА МАҚСАД КАМБАҒАЛЛИКНИ ТУГАТИШМИ? ЁКИ ЯНАДА КЎПАЙТИРИШМИ? Наманган вилояти Поп туманида

10.06.2020
ПОП ТУМАНИДА МАҚСАД КАМБАҒАЛЛИКНИ ТУГАТИШМИ? ЁКИ ЯНАДА КЎПАЙТИРИШМИ? Наманган вилояти Поп туманида "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойҳаларни кредитлаш тартибини ташкиллаштиришнинг қўшимча чора тадбирлари тўғрисида"2019 йил 24 октябрдаги ПҚ-4498-сон қарори доирасида ва тадбиркорлик субъектларига маҳсулот етказиб берувчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналар (таминотчилар) тумандаги 1-сектор туман ҳокими,2-сектор туман прокурори,3-сектор ички ишлар бўлими, 4-сектор Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи тамонидан тасдиқланган дастурни амалга оширилиши борасида тумандаги"Юксалиш" МФЙ аҳолиси билан учрашдик.. Аҳоли билан гаплашганимизда сектор раҳбарлари тамонидан чорвачилик учун кредит ҳамда маҳсулот етказиб бериш назоратга олинмаганлигига амин бўлдик. "Nilufat Barхayot" МЧЖ (раҳбари Мараимов Бархаёт) тамонидан таъминотчи сифатида "Юксалиш" МФЙ ҳудуди аҳолисига етказиб берилган чорва молларининг хизмат-таъминотдан аҳоли жуда норози бўлмоқда. Шу нарса аён бўлдики, таъминотчи "Nilufar barxayot" МЧЖ раҳбари Бархаёт Мараимов олиб келиб халққа тарқатган чорва моллари ўта сифатсиз ва баъзилари касал бўлган.МЧЖ 2019 йил давомида бвнк ва аҳолини ўрганмай четдан қўй ва мол олиб келган. Оқибатда, кредит берилмасада аҳолига маҳсулотини тарқатган. Ўша пайтда 8 фоизлик кредитга рози бўлган истеъмолчиларга эндиликда 16 фоизлик кредит олиш, олган молларини ҳужжатлаштириш борасида банк ва МЧЖ ходимлари уйма~уй юришибди.Аҳоли 16 фоизлик кредитни тўламасликлари аслида 8 фоизлик кредит деб айтишгани учун чорва молларини олишганини,энди бўлса катта фоизлик кредит олишга мажбурланаётганликларидан норози бўлишмоқда. Аҳолини айтишича олиб келинган қўй ва моллар жуда қиммат нарҳларда (яна "шапка" билан) тарқатилган. Энди бўлса, банк ходимлари билан МЧЖ вакиллари 16 фоиз кредит расмийлаштириш ҳаракатида уйма-уй юришибди. Бир йил олдин берилган чорва молларига "Nilufar Barxayot" МЧЖ Халқ банки билан келишган холда, (ўша пайтда 8 фоизлик эди) 16 фоиздан кредит расмийлаштиришмоқчи. "Халқбанки" марказий Кенгаши Поп туманидаги холатни ички текширув қилса яхши бўлар эди. Камбағалликдан чиқариш учун Давлатимиз курашаётган бир пайтда Поп туманида 5-6 миллионли молни 15 миллиондан халққа етказишса, яна устига "шапка"си билан бўлса, таъминотчи билан олувчи ўртасида" ўртакаш" бўлса бечора халқ дардингни кимга айтсин? Сектор раҳбарлари қайрга қарашмоқда?Прокурор назорат қилмайдими? Ёки... Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар таъминотчиларни бир назоратга олишса нур устига аъло нур бўлар эдида.. Сектор раҳбарларини ўз ҳудудларида назоратни бўшаштириб юборганлари жуда ачинарли холатдир. Куни кеча Президент Поп туманидаги самарадорликни мақтадилар. Аммо, Президент кредит масаласида халқни жабр кўриши борасида, олиб келинган моллар 3 баробар қимматга ҳамда кўп фоизли эканлигидан хабарлари бўлмагани аниқ.Чунки,Президентнинг асо

Похожие видео