Шавкат Мирзиёев: «Карим Камоловнинг хизматларини давлатимиз, халқимиз асло унутмайди!» HD

23.08.2020
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, давлат ва жамоат арбоби Карим Камолов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этиш учун Бухоро шаҳрига жўнаб кетди. Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги «Ҳазрати Имом» қабристонида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи, давлат ва жамоат арбоби Карим Камолов қабрини зиёрат қилди. Марҳум ҳақига Қуръон тиловат қилинди. Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрида Карим Камолов хонадонига келиб, унинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди, жудоликни енгишда сабр-тоқат тилади. Давлатимиз раҳбари марҳумнинг эл-юрт фаровонлиги йўлидаги хизматларини эътироф этди. Шундан сўнг Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёрат этилиб, Қуръон тиловат қилинди. Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро халқаро аэропорти биносида мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказди. Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, жумладан, бугунги мураккаб шароитда аҳолини иш билан таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, пандемия сабабли зарар кўрган иқтисодиёт тармоқларини тиклаш масалалари батафсил кўриб чиқилди. Йиғилишда таъкидланганидек, асосий мақсад – Бухорода бошланган кенг миқёсли ислоҳотларни жадал давом эттириш. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, давлат ва жамоат арбоби Карим Камолов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этиб, Бухородан Тошкентга қайтиб келди.

Похожие видео

Показать еще