Туркманистон коррупцияга қарши кураш бошлади HD

01.07.2017
Мамлакатнинг расмий маълумотига кўра, Туркманистон коррупцияга қарши кураш бошлади ва жамоат уни қўллаб-қувватлади. У президент Бердимухаммедовнинг “ҳалол иш- бахтли ҳаёт” шиори остида амалга оширилди. Туркманистон ҳукумати доираларидаги манбаларга кўра,у айни пайтда ҳарбий тузумлари ва ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари коррупцияга қарши кураш бўйича махсус қўмита ташкил қилди. “Полиция ходимлари орасида, коррупцияга қарши кураш учун янги қўмита раҳбарлик қилади. Кимга қанча пора берганлиги ҳажми ўрганилади”,-хабар қилади Озодлик манбаси. Мансабдор шахслар орасида коррупцияга барҳам ва унга қарши кураш мавзусида шубха қилганлар бор. Лекин бу ишлар туфайли кўп миқдорда ҳибсга олишларга олиб келиши мумкин, дейди манба. Коррупцияга қарши кураш бироз фарқли бўлиб. Расмий ҳисоботлардан фарқ қилади. Манбаларга кўра, Туркманистон Вазирлар маҳкамасининг раис ўринбосари, ишлаб чиқариш соҳаси учун масъул Ботир Эрешов ўғли йирик миқдорда пул билан ҳибсга олинганидан бир неча кун ўтгач - 29 ёки 30 апрель куни ўз жонига қасд қилган. "Ҳаммаси Эрешов тасарруфида бўлган Лебап цемент заводидаги текширувдан бошланди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари апрель ойи ўрталарида цемзаводга рейд уюштиришди, камомад топишди, йирик миқдордаги порахўрлик фактлари фош бўлди. Шундан кейин унинг ўғлини йирик миқдордаги пул билан қўлга олдилар", - деди айни манба. Бу воқеадан сўнг Озодликнинг туркман хизмати ўз манбаларига таянган ҳолда, собиқ бош прокурор ва куч ишлатар тузилмаларда ишлаган яна 50 мансабдорнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар қилганди. Маълумки, Туркманистондаги иқтисодий вазият тобора ёмонлашиб, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи тўхтовсиз кўтарилиб кетяпди. Бюджетдан маош олувчиларнинг ойликлари кечикиб тўланмоқда ва ишсизлар сони кун сайин ошиб боряпди. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳукуматга мамлакатдаги мавжуд ижтимоий имтиёзлар тизимини бекор қилиш тўғрисида топшириқ берди. Туркманистоннинг илк президенти Сапармурот Ниёзов 1993 йили жорий қилган ушбу имтиёзларга кўра, мамлакат аҳолиси шу пайтгача сув, табиий газ ва электр қувватидан бепул фойдаланаётган эди. Мамлакатда коррупцияга қарши кураш шиори остида бошланган қама- қамалар нима мақсадда амалга оширилмоқда? Чамаси, бу ишлар кун сайин халқнинг тинка мадорини қуритаётган иқтисодий кризисни хаспўшлаш учун ва халқни доимо қўрқувда ушлаб туриш учун ва Гурбангули Бердимуҳамедов ўзини айбсиз, оппоқ қилиб, халқ кўзига кимларнидир айбдор қилиб кўрсатиш мақсадида қилинмоқда.

Похожие видео