Ўзбекистон: Свет ва газ вазияти 2030 йилда ўнгланадими?- BBC Uzbek HD

02.12.2019
Ўзбекистондаги бу йилги қиш мавсуми ҳам узоқ йиллардан бери давом этиб келаётган таниш манзара – энергетик бўҳрон билан бошланди. Ижтимоий тармоқларда газ ва свет йўқлигидан шикоят қилган одамларнинг ўнлаб видеолари пайдо бўлди. Ҳатто, Ўзбекистон учун камёб ҳодиса – кичик норозилик намойишлари ҳам кузатилди. Қорақалпоғистонликлар газ талаб қилиб кўчага чиққан бўлсалар, Фарғонанинг Қува тумани ва Андижон шаҳрида одамлар свет ва газ ўчишига қарши норозилик билдириб, катта йўлни тўсиб қўйгани айтилган видеолар тарқалди. Ноябрь ойи сўнггида 1 декабрдан бошлаб Туркманистондан электр энергияси импорт қилина бошлаши ва электр таъминотида ижобий ўзгаришлар бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳақиқатан, 1 декабрдан бошлаб ижтимоий тармоқларда электр таъминотидаги узилишлар деярли кузатилмаётгани билдирилган постлар ва изоҳлар кўзга ташлана бошлади. Айрим фойдаланувчилар ўзбекистонликларни Аркадағ номи билан танилган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов свет муаммосидан халос этганини айтиб, кинояли изоҳлар қолдирганлар. Фарғонанинг Қўштепа вилоятида яшовчи ББC мухлисининг маълум қилишича, 30 ноябрга қадар свет кунига ўртача 6-8 соат ўчирилган бўлса, 30 ноябрь тунидан бошлаб электр таъминоти сезиларли яхшиланган, ўтган кунлар давомида узилишлар деярли кузатилмаган. Шунингдек, у Фарғонанинг ўзига маълум бир неча туманларида ҳам свет ўчмай қолганини айтади. Аммо метан заправкалар ҳануз муаммо бўлиб турибди, одамлар 2-6 соат навбатда туришибди, дейди у. 27 ноябрь куни сирдарёлик ҳайдовчилар метан гази тақчиллигидан норозилик билдириб, Тошекнт-Гулистон йўлини ёпиб қўйишган эди. Электр билан боғлиқ муаммо маълум даражада бартараф этилган бўлсада, Ўзбекистондаги асосий автомобиль ёнилғи воситаси ҳисобланмиш метан гази қуювчи шаҳобчаларда вазият ҳануз оғирлигича қолмоқда. Одамлар ярим тундан эрталабгача заправкада навбат кутиб, балонда нормадан икки баробар кам газ билан чиқиб кетишмоқда дейди қўштепалик суҳбатдошимиз. Энергетика вазирлигига кўра, электр таъминотини вақтинча узиб қўйиш зарурий-мажбурий чора ҳисобланади. 28 ноябрь куни Энергетика вазирлиги сайтида пайдо бўлган мақолада энергияга бўлган эҳтиёж кескин ошадиган иссиқ ва совуқ кунларда тармоқда авария ҳолати юзага келмаслиги учун, ҳатто, ривожланган мамлакатларда ҳам свет ўчириб қўйилиши таъкидланади. Мақолада чет мамлакатларда электр билан юз берган 10 га яқин йирик авариялар мисол қилиб келтирилади. Улар ичида Ню-Ёрк ҳам бор. Бироқ Ню-Ёркда свет ўчиши шу даражада камёб ҳолатки, бу шаҳарда юз берган деярли ҳар бир ток узилишига Wикипедиадан алоҳида саҳифа ажратилган. Вазирлик сайтидаги мақолада одамлар свет ёқишда тежамкорликка эътибор қилмаслиги, оқибатда, электр узатиш тизимида хавфли кучланиш юзага келиши ва ҳудудий диспетчер таъминотни вақтинча тўхтатишга мажбур бўлиши айтиб ўтилади. Ўзбекистонда давом этаётган энергетиc бўҳроннинг сабаблари юзасидан билдирилган фикрларда мамлакатдаги аксар электр ишлаб чиқариш станциялари, электр узатиш линийлари, йиллари ўнлаб йиллардан буён ўсиб бор

Похожие видео