Ўзбекистон: Адвокат Шавкат Мирзиёевдан ДХХни тугатиб, қайта ташкил қилишни сўради HD

08.03.2019
Халқаро Ислом академияси ва унинг қошидаги лицейга рўмол билан киритилмаган қизларни ҳимоя қилаётган адвокат Абдувоҳид Яқубов "30 йилдан бери халққа душманлик қилиб келаётган ДХХни" пул ва ваколат билан таъминлашни тўхтатишга чақирди. Адвокатнинг айтишича, унга нисбатан ДХХ томонидан босимлар бўлган ва рўмол масаласини кўтариб чиқишни тўхтатишни талаб қилишган. "Биз қўрқиб яшашдан тўйдик! Биз туҳмат ва зўравонлик билан қамашларини кутиб яшашдан тўйдик! Биз Президентимизга ва халқимизга 30 йилдан бери душманлик килиб келаётган ДХХ ва МХХ ни пул қудрат билан таъминлашни тўхтатишингизни сўраймиз", - дейилади президент Мирзиёевга мурожаатда. Абдувоҳид Яқубов "ДХХ номини умуман ўзбек лексиконидан чиқариб ташлашингизни, бу идорани базасида фақат разведка ва контрразведка билан шуғулланувчи бўлимларини қолдириб, ДХХ ни қайта ташкил этиш"га чақирган. У "ўзбек халқини адои тамом қилган" терроризмга қарши кураш бошқармасини умуман тугатишни ёки уни Ички Ишлар вазирлигининг терроризм бошкармасига қўшиб юборилишини ҳамда "бунда давлат террори ўтказган ходимларни" умуман ишдан ҳайдашни таклиф қилган. Шунингдек, ДХХ ҳамда Бош прокуратуранинг коррупцияга қарши курашиш бошқармаларини ажратиб олиб, уларнинг негизида янги Антикоррупция қўмитаси ташкил килишни сўраган. Бундан ташқари ДХХ, Бош прокуратура ва ИИВ тергов бошқармаларини тугатиб, унинг ўрнига янги Тергов қўмитаси ташкил қилиш масаласи кўтарилган. Адвокатга кўра, бу қўмита тўғридан тўғри фақат Президентга бўйсуниши кераклиги айтилган. "Акс ҳолда на қонунлар устуворлиги, на судлар мустақиллиги ва на инсон ҳуқуқларини таъминлай оламиз. Қийноқларни тўхтата олмаймиз. Бу амалиёт Россия Федерацияси ва ривожланган Ғарб давлатларида синовдан муваффақиятли ўтиб бўлган", - дейди Абдувоҳид Яқубов. Унга кўра, ДХХ идораси халққа хизмат қилувчи давлат идораси эмас, балки узоқ йиллар давлат террори, ваҳшиёна репрессиялар уюштириб келган "муттаҳамлар, зўравонлар, ваҳшийлар" қўним топган ташкилот сифатида танилган. "Минг афсуски, улар Сиз бошлаган ислоҳотларга қарамасдан ўзгаришни хоҳламади, сиз берган имкониятдан фойдаланмади, ўз манфур йўлларидан қайтишни истамади, уларнинг устозлари қайтишларига йўл қўйишмайди ҳам..." Мурожаатда айтилишича, ДХХ ва унинг барча давлат идораларига, ташкилотларга ўрнаштириб ташлаган яширин одамлари томонидан яратиб келаётган сунъий тўсиқлар туфайли ислоҳотлар ўз якунига ета олмаяпти. Абдувоҳид Яқубовнинг айтишича, Ўзбекистондаги айрим фаоллар томонидан жамиятни ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва бошқа соҳа бўйича ислоҳотларни амалга оширишдаги тўсиқларни енгиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда. Рўмол можароси туфайли босим остида қолаётган ота Маъмурий судларда Халқаро Ислом академияси қошидаги лицейда ўқийдиган қизи ва Халқаро Ислом академияси собиқ талабаси Луиза Мўминжоноваларнинг ўқув муассасида рўмол ўраш ҳуқуқини ҳимоя қилаётган адвокат Абдувоҳид Яқубов ўзига нисбатан ДХХ томонидан босим бўлганини айтган. "Мени бу ДХХ идораси ходи

Похожие видео