Ўзбекистон учун ëмон ҳисоботлар мавсуми бошланди HD

28.01.2016
Жаҳон бўйлаб иқтисодий-сиëсий эркинликлар¸ демократия ва сўз эркинлиги¸ коррупция вазиятини ўрганувчи халқаро ташкилотлар шу кунларда 2015 йил якунларига оид ҳисоботларини эълон қилмоқда. Бу ҳисоботларда Ўзбекистон ҳукуматининг аксар соҳадаги сиëсати ëмонларнинг ëмони деб баҳоланмоқда. Freedom House: Демократия ва эркинликлар бобида Ўзбекистон Шимолик Кореяга қўшни! 26 январь куни жаҳондаги 209 давлат ва суверен ҳудудлардаги демократия ва инсон ҳақлари вазиятига доир янги ҳисоботини тақдим этган Freedom House ташкилоти улардан 50 тасини “эркин бўлмаган” деб баҳолади. Айни пайтда¸ АҚШ ноҳукумат ташкилоти экспертлари бу 50 давлатни яна ўз орасида қиëслаб¸ улардан 12 тасини “ëмонларнинг ëмони” деб таснифлади.

Похожие видео

Показать еще