Беш ярим яшар қиз зўрлангани юзасидан тергов бошланди HD

22.11.2018
Фарғона вилоят, Учкўприк туман, Қўқонбой қишлоғилик беш ярим яшар қиз 18 ноябрда қишлоқ атрофидаги овлоқ жойда хушсиз топилди. Қўқонбой қишлоғи фаолларидан бирининг Озодликка иддао қилишича¸ қиз зўрлаб ташлаб кетилган. Учкўприк туман ИИБ бошлиқ ўринбосари Озодлик билан суҳбатда беш ярим яшар қизни зўрлаш жинояти бўйича махсус гуруҳ иш олиб бораëтгани ва жиноятчини ушлашга шахсий таркиб сафарбар қилинганини” билдирди. Жиноят иши "балоғатга етмаган қиз билан боғлиқ бўлгани боис, барча тафсилотни матбуотга айта олмаймиз", деди ИИБ раҳбар муовини. Унинг яна айтишича¸ 20 ноябрь куни айни масалани ўрганиш учун Учкўприк туманига республика Бош прокуратурасидан вакил келган. Қиз билан психолог иш олиб бормоқда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати “бу ҳолат ўрганилаëтганлигини” Озодликка билдирди. Прокуратурага кўра¸ "қиз билан психолог иш олиб бормоқда". Ҳали ҳеч ким ҳибсга олинмади Фарғона вилоят ИИБ мулозими Озодлик билан суҳбатда айни жиноят бўйича терговолди суриштируви тугагани ва Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 118-моддаси ("Номусга тегиш") бўйича терговчилар фаолият олиб бораëтганини билдирди. Мулозимга кўра¸ “номусга тегиш” жинояти бўйича гумонланганлар текширилмоқда, аммо ҳозирча ҳеч ким ҳибсга олинмаган.

Похожие видео

Показать еще