Хивалик 15 яшар қиз кимдан ҳомиладор бўлди? HD
Хоразм вилоят, Хива тумани Саëт қишлоғидаги 31- мактабнинг 15 яшар ўқувчиси ҳомиладорлигини яширишга уринган врач ва мактаб ўқитувчилари ўтган ҳафта охирида ишдан олинди. Қўшниси зўрлаб, ҳомиладор бўлганини иддао қилаëтган ва бир неча марта ўз жонига қасд қилишга уринган мактаб ўқувчиси Т.М. (тўлиқ исми Озодликка маълум) шу кунларда руҳшунос назоратига олинган. Хоразм вилоят прокуратураси терговчисининг Озодликка айтишича¸ Хонқа туман ИИБ да Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 118-моддаси (“зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилиш”) бўйича жиноят иши очилган. Хоразм вилоят Халқ таълими бошқармаси ходимининг Озодликка билдиришича¸ ўқувчининг ҳомиладирлиги масаласи шу кунда бошқарма назоратига олинган: - 31-мактабнинг 8-синф ўқувчиси шаҳар касалхонасида УЗИ орқали текширилганида ҳомиладор эканини аниқлаган врачлар туман Халқ таълим бошқармаси ва Хива туман ИИБ га маълум қилишди. Аниқлашимизча, бу қиз Хонқа туманидаги бувисини кўришга кетаëтганида қўшниси тарафидан зўрланган. Ҳар ҳолда қиз шундай деб турибди. Ëзда бўлган эди¸ юпқа кийинган эдим, деб турибди. Қизнинг ўзи билан руҳшунослар гаплашиб¸ далда бериб турибди. У арқон олиб ўзини осмоқчи бўлганида қутқариб қолинди¸ дейди мулозим.
Похожие видео
Показать еще